Latest news

02:43Лига 1. "Лион" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, Хакимидан дубль  1 02:39А Серия. Влаховичнинг голи меҳмонда "Ювентус"га ғалаба тақдим этди  0 00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  0 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  3 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  1 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  2 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди  181 23:00U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўз юришини чорак финалда тўхтатди  11 22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  1 22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  64 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  5 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  8

Лутфулла Тўраевнинг майдонга тушиши миллий жамоамизнинг тактик схемасини ўзгартириб юборган ўйин ҳақида News

Лутфулла Тўраевнинг майдонга тушиши миллий жамоамизнинг тактик схемасини ўзгартириб юборган ўйин ҳақида

Кеча Ўзбекистон миллий жамоаси ва Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўртасидаги назорат учрашувини кузатган сайтимиз ижодкори Шаҳбоз Беғамов ўйиндаги эътиборга молик вазиятлар ва Абрамов қўллаган икки хил тактик схема ҳақида маълумот беради.

Ўйинда дастлаб Ҳамдамов Алижоновнинг узатмасини голга айлантирган бўлса, кейинчалик Бобир Абдихолиқов ҳимоя марказида йўл қўйилган хатодан кейин мувозанатни осонлик билан тиклади. Шундан сўнг Ҳамдамовга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин белгиланган пенальтини Игорь Сергеев голга айлантира олмади. Бу вазиятда Абдувоҳид Неъматов Сергеевнинг зарбаси йўлига туғаноқ бўлди. Аммо танаффусга қадар Ғаниевнинг узатмасини барибир Сергеев голга айлантириб, миллий жамоамиз устунлигини ҳисобда акс эттирди.

Қайд этиш керакки, биринчи бўлимда ўйин тарафлама Олимпия терма жамоамиз ёрқин ва кучлироқ ўйнади. Хавфли вазиятлар яратиш борасида ҳам айнан олимпия терма жамоамиз фаол кўринди. Қатор вазиятларда Суюнов жамоасини голлардан қутқарган бўлса, баъзи вазиятларда ёшларга совуққонлик етишмади. Миллий жамоамиз эса тажриба ва маҳорат эвазига ўйинда кўринмаган устунликни ҳисобда акс эттирди.

Танаффусдан кейин Абрамов жамоа таркибини деярли янгилади. Фақатгина ҳужумда ўйнаган Сергеев ўрни бўшатилмади. Қолган барча чизиқ ва позицияларда ўзгариш кузатилди. Ҳамробеков таянч зонасига тушгач иккинчи бўлимда миллий жамоамиз ўйинни тўлиқ назорат қилди ва танаффусдан кейин Жасур Яхшибоевнинг узатмасини ҳам голга айлантирган Сергеев учрашувда якуний ҳисобни ўрнатди.


Ўйинда Абрамов 4-3-3 тактик схемасини танлади. Биринчи бўлимда жамоа таркиби қуйидагича кўриниш олганди:

Дарвозабон: Элдор Суюнов

Ҳимоячилар: Хожиакбар Алижонов (ўнг қанот), Ислом Тўхтахўжаев (марказ), Рустам Ашурматов (марказ), Фарруҳ Сайфиев (чап қанот).

Ярим ҳимоячилар: Акбар Исматуллаев (таянч зонаси), Азиз Ғаниев (марказ), Сардор Мирзаев (марказ).

Ҳужумчилар: Достон Ҳамдамов (вингер), Игорь Сергеев (марказий ҳужумчи), Жалолиддин Машарипов (вингер).

Танаффусдан кейин таркиб қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабон: Санжар Қувватов

Ҳимоячилар: Дилшод Аҳмадалиев (ўнг қанот), Умар Эшмуродов (марказ), Егор Кримец (марказ), Шароф Муҳитдинов (чап қанот)

Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков (таянч зонаси), Жамшид Искандеров (марказ), Остон Ўрунов (марказ)

Ҳужумчилар: Жасур Яхшибоев (вингер), Игорь Сергеев (марказий ҳужумчи), Хуршид Ғиёсов (вингер).

Қайд этиш керакки, шу куни терма жамоа йиғинида бўлиб турган Отабек Шукуров ва Темурхўжа Абдухолиқов ўйинда иштирок этмади. Шукуров яқинда терма жамоага келган ва ҳали тўлиқ машғулот ўтказишга улгурмагани учун майдонга тушмади. Темурхўжа Абдухолиқов ҳам ўйин куни терма жамоа ихтиёрига келгани боис учрашувда иштирок этмади. Алибоев ва Шомуродов эса бугундан терма жамоа йиғинига қўшилиши кўзда тутилган. 

Одил Аҳмедов эса иккинчи бўлим бошланганидан кейин Игорь Сергеевни алмаштирди. Шундан кейин эса қанот вингерида ўйнаган Яхшибоев марказий ҳужумга, Одил Аҳмедов марказга, Остон Ўрунов эса ўнг қанот вингери ролига ўтди. 

Бироқ учрашувнинг 70-дақиқа Абрамов яна бир ўзгаришга қўл урди. Ўнг қанот ҳимоясида ўйнаган Дилшод Аҳмадалиев ўз ўрнини ярим ҳимоячи Лутфулла Тўраевга бўшатди. Бу ўйинчи алмаштириш эса тактик ўзгаришга айланди. Тўраев майдонга тушгач, миллий жамоамизнинг 4-3-3 тактик схемаси 3-4-2-1га айланди. Яъни, мудофаа чизиғида 3 марказий ҳимоячи сифатида Эшмуродов, Кримец ва Муҳитдинов ўйнади. Таянч зонасига эса Ҳамробеков билан Тўраев жавобгар бўлди. Остон Ўрунов билан Хуршид Ғиёсов эса ўнг ва чап қанотда латерал сифатида ўйнашди. Ҳужумчи ортида, яъни инсайд сифатида Аҳмедов билан Искандеров ўйнаган бўлса, захирада бошқа соф ҳужумчи бўлмагани боис марказий ҳужумчи ролида Жасур Яхшибоев ўйинни тугатиб қўйди.

Мазкур ўйинда Абрамов йиғинган чақирилган ортиқча 5 нафар футболчидан кимлар якуний рўйхатдан тушиб қолиши ва захира варианти сифатида қараётган 3 марказий ҳимоячи билан ўйнашни синовдан ўтказди.

Демак Абрамов терма жамоамизни 4-3-3 ёки 3-4-2-1 тактик схемаларида ўйнатишни режалаштирмоқда. Яман ёки Сингапурга қарши ўйинда ҳам балки захира варианти сифатида кўрилган тактик схемадан фойдаланиб қолиниши эҳтимоли мавжуд.


Назорат учрашуви.

Ўзбекистон МТЖ - Ўзбекистон ОТЖ 3:1

Голлар: Достон Ҳамдамов (11), Игорь Сергеев (45, 58) - Бобир Абдихолиқов (34).

Амалга оширилмаган пенальти: Игорь Сергеев (37, дарвозабон)

Rating: +47   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика