Лушан: "Ғалаба ва мағлубиятда бу йигитларга ишонишда давом этаман"
22 feb 2017 11:31
News
Лушан: "Ғалаба ва мағлубиятда бу йигитларга ишонишда давом этаман"
"Иккала жамоа очиқ футбол намойиш этди. Чунки икки клуб ўйин услублари ўхшаш эди. Ғалаба қозонишимиз мумкин бўлган баҳсда мағлубиятга учрадик. Ўйин статистикасига эътибор берсангиз, устунлик биз томонда. Афсуски, ҳимоядаги иккита хатодан рақиб унумли фойдаланди. Биз эса ўзимиз яратган 8 та вазиятдан биттасини ҳам голга айлантира олмадик. Таркибда ёш футболчилар кўп, баъзи ўйинчилар хатто 20 ёшга ҳам тўлмаган. Жамоа аъзоларининг 70% 21 ёшгача бўлган футболчилар. Ғалаба ва мағлубиятда бу йигитларга ишонишда давом этаман. Бу 1-тур учрашуви эди. Олдинда яна ўйинлар бор. Ҳаёт давом этади.
Олдинда яна 5 та баҳс бор. Халқаро ўйинларда футболчиларимиз янада тобланади. Бундан фақат ўзбек футболи ютади. Гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, халқаро ўйинларимиз сонини оширишга умид қиламиз" - дейди Сергей Лушан.
"Бунёдкор" матбуот-хизмати
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments