Лоран Блан: "Челси"га қарши ўйнаш осон иш эмас"
16 feb 2016 01:37
News
Лоран Блан: "Челси"га қарши ўйнаш осон иш эмас"
- Эртага биз ўз ўйинимизни кўрсатишимиз талаб этилади. "Челси"га қарши ўйнаш осон бўлмаслиги тайин. Уларни мағлуб этиш эса анча қийин иш. Охирги икки йил ичида бу жамоа билан тўқнаш келяпмиз. Биринчисида улар бизни мусобақадан чиқариб юборишганди, ўтган йили эса аксинча. Бу натижалар жамоалар савияси бир даражада эканлигидан далолат. Плей-офф ўйинларида ғалаба қозониш учун сифатли ўйин намойиш этиш лозим. Европа чемпионлар лигасининг ушбу босқичида энг қизиқарли ўйинлар бўлиб ўтади. Мураббийлар, жамоалар ва футболчилар учун ҳам энг муҳим баҳслар энди бошланмоқда. Бу биз ва барча мухлислар учун жуда қизиқ. Мен "Челси"га қарши учрашувга барча футболчиларимни майдонга тушира оламан ва уларга ишонаман. Футболчиларимнинг бор эътиборлари ушбу тўқнашувга қаратилган.
Similar news
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Comments