Latest news

00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  0 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  0 00:03"Милан" ҳимоячиси Бельгияга йўл олди  0 23:46"Реал Мадрид" бошқа ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаяпти  0 23:29"Челси"ни 12 нафар футболчи тарк этиши мумкин - барча номлар маълум  2 23:12Туркия. Турғунбоевнинг ягона голи "Сивасспор"га ўртоқлик ўйинида ғалаба тақдим этди  2 22:55Ўртоқлик ўйини. "Арал" Суперлига жамоасини мағлуб этди  4 22:27Венесуэлада ВАР томонидан белгиланган офсайд чизиғи муҳокамаларга сабаб бўлди  12 22:00"Челси" Сарр билан шартномани бекор қилди. Футболчи эркин агент сифатида "Ланс"га йўл олади  1 21:43"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз — 9 ёшли Диёрбек Равшанов  0 21:21Шерзод Эсанов “Андижон” мухлислари билан хайрлашди  9 21:02Испания ОТЖ бош мураббийи: "Бор эътиборимизни Ўзбекистонга қарши ўйинга қаратганмиз"  21 20:49Париж-2024. Ўзбекистоннинг Испанияга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  22 20:21Хёйбьерг "Тоттенхэм"дан "Марсел"га ўтди  3 20:00Расман: Мбаке — "Барселона" футболчиси!  5

Лондонликлар финали (превью) News

Лондонликлар финали (превью)

Европада футбол мавсуми якунига етмоқда.

Еврокубокларнинг иккита финалидан сўнг катта танаффус бошланади. Чемпионлар лигасидан аввал "Челси" ва "Арсенал" биринчи финални ўтказиб беради. Лондоннинг иккин жамоаси Европа лигаси соврини учун Бокуда курашишади.


Финалгача бўлган йўл

"Челси" ва "Арсенал" Европа лигасини гуруҳ босқичидан бошлашди. Бу босқичда Лондон жамоалари қийинчиликка учрашмади ва 16 очкодан тўплашга муваффақ бўлишди. "Челси" гуруҳда БАТЭ, "Види" (Венгрия) ва ПАОКдан устун келган бўлса, "Арсенал" "Спортинг" (Португалия), "Ворскла" (Украина) ва "Карабах"ни (Озарбайжон) таслим этди.

Плей-оффда "Челси" кучлироқ кўринди. Маурицио Сарри йигитлари бирорта баҳсда мағлуб бўлмади. "Кўклар" "эконом режим"да "Мальмё" (5:1), Киевнинг "Динамо"си (8:0) ва Чехиянинг "Славия" (5:3) клубини таслим қилди. Фақат "Айнтрахт"га қарши баҳс драматик кўриниш олди. Ҳар иккала баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди, пенальтилар сериясида инглиз жамоаси футболчилари совуққонроқ ва аниқроқ бўлишди.

"Арсенал" плей-оффнинг илк босқичлариданоқ ўз мухлисларини асабийлашишга мажбур қилди. Лондонликлар БАТЭ ва "Ренн"га қарши илк баҳсларда мағлуб бўлишди, аммо "Эмирейтс"да фарқни йўққа чиқариб, зафар қучишди. Қолган ҳаммаси тинч ўтди. "Арсенал" чорак финалда "Наполи"ни мағлуб (3:0) этди, ярим финалда эса "Валенсия" тор-мор этилди (7:3).


Қизиқарли маълумотлар

- "Челси" Европа лигаси плей-офф босқичининг 8та учрашувида мағлуб бўлмади (6та ғалаба ва 2та дуранг)

- Бу финал бир нечта кўрсаткичлар бўйича биринчиси бўлади: Бу Озарбайжонда ўтказилаётган еврокубокнинг биринчи финали, биринчи марта битта шаҳарнинг икки клуби финалда тўқнаш келмоқда ва илк марта Европа лигаси финалида икки инглиз клуби ўйнаяпти

- Жорий мавсум давомида жамоа ўзаро 2та баҳс ўтказишди ва ҳар иккисида мезбонлар ғалаба қозонди. Аввалига "Челси" 18 август куни "Арсенал"ни 3:2 ҳисобида таслим этди, кейин тўпчилар 19 январда рақибидан устун келди (2:0)

- "Арсенал" мавсумни яхши ўтказа олмади, "тўпчилар" Англиянинг кубок турнирларини анча эрта тарк этишди. АПЛ бўйича тўхталадиган бўлсак, Унаи Эмери жамоаси мавсумни 70 очко билан 5-ўринда тугатди ва келаси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этиш имкониятидан қуруқ қолди. Европа лигасидаги ғалаба - лондонликлар учун энг нуфузли турнирда қатнашишнинг ягона йўли

- Европа лигаси финали Петр Чехнинг собиқ ва келажакдаги клублари баҳси бўлади. "Арсенал"нинг афсонавий посбони Бокудаги баҳс билан фаолиятини якунлайди ва спорт директорига айланади. Сиз қайси клубда деб ўйладингиз, албатта "Челси"да.


Тахминий таркиблар

"Челси": Аррисабалага, Эмерсон, Луис, Кристенсен, Аспиликуэта, Баркли, Жоржиньо, Ковачич, Азар, Жиру, Педро.

"Арсенал": Чех, Монреаль, Косельни, Папастатопулос, Колашинац, Торрейра, Жака, Мэйтленд-Найлз, Ўзил, Ляказетт, Обамейянг.



Мураббийлар фикрлари

Маурицио Сарри: "Одатда биз "Арсенал"га қарши баҳсда очиқ ўйин кўрсатамиз. Рақибда икки нафар кучли ҳужумчи бор - Ляказетт ва Обамейянг. "Арсенал" яхши ҳужум қилади, агрессив ўйнайди ва босим амалга оширишни яхши билади. Уларга қарши тўп тепиш жуда қийин.

Финалда ўйнашимиздан мақсад Чемпионлар лигасига чиқиш эмас. ЧЛга чемпионат орқали чиқиб, бирорта соврин ютмоқчи эдик. Финал биз учун муҳим аҳамиятга эга. Менимча, "Челси" жорий мавсум совринга муносиб ўйин кўрсатди.

Ҳозир келажагим борасида эмас, фақат Европа лигаси финали ҳақида ўйлашим керак. Шартномам якунланишига яна 2 йил бор, ҳеч қайси клуб билан боғланганим йўқ. Финалдан сўнг клуб раҳбарияти билан суҳбат ўтказиши керак. Улар мендан мамнунми ёки йўқ, шуни билмоқчиман. Ўн ойлик ишдан сўнг битта ўйинга қараб хулоса чиқариш нотўғри бўлади. Агар вазият шундай бўлса, мен жамоани тарк этаман. Бизда 2-3 ой қийинчилик бўлди, аммо учинчи ўрин жуда яхши натижа. Энди Европа лигаси финали учун Бокуга йўл олишимиз керак. Бизда мавсумни жуда яхши якунлаш имконияти бор".


Унаи Эмери: "Асосий вазифамиз - соврин ютиш, Чемпионлар лигаси йўлланмаси иккинчи ўринда. Нимага қодирлигимизни кўрсатмоқчимиз. "Челси" 2013 йилда бу совринни Чемпионлар лигасига чиқиш имкониятисиз қўлга киритган эди. Эртага бутун дунё бўйлаб кўплаб инсонлар бу жамоаларга мухлислик қилишади.

Ҳар бир мураббийнинг қийин ҳаёт йўли мавжуд. Саррини жуда ҳурмат қиламан. У ажойиб мураббий. "Челси"нинг ҳар қандай ўйинини томоша қилсангиз, мураббийнинг ишини кўрасиз. Саррининг ўз услуби бор. Мураббий бу услубни "Наполи"да яратган. Жорий йил "Челси" Сарри қўл остида мавсумни 3-ўринда якунлади, ҳозир эса Европа лигаси финалида. Уларда ҳаммаси яхши: Мураббий, жамоа, мавсум, ўйин услуби. Мен Саррининг "Наполи"сини кўриб ўрганганман, энди эса "Челси"ни кузатяпман.

Эден Азар - учрашув натижасини ҳал қилиб қўйиши мумкин бўлган футболчи. Бунга йўл қўймаслигимиз лозим. У туфайли "Челси" ғалабага қодир. Бундай қобилиятни фақат Месси, Роналду, Неймар ва Муҳаммад Салоҳда кўрганман. Мен учун Азар дунёнинг энг яхши беш футболчисидан бири".

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика