"Локомотив"нинг назорат ўйинларидаги рақиблари маълум
07 jan 2015 16:05
News
"Локомотив"нинг назорат ўйинларидаги рақиблари маълум
6-20 январ кунлари давомида Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-йиғини ўтказадиган "Локомотив" йиғин давомида бир неча назорат учрашувлари ўтказади.
Дастлабки ўртоқлик учрашуви 10 январь куни Суданнинг "Ал-Иттиҳод" клубига қарши кечади. Шундан сўнг, 15 январда Қувайтнинг СК "Қувайт" жамоасига қарши ўйин ташкил этилади.
Йиғин якунида — 19 январь санасида эса Украинанинг "Днепр" жамоасига қарши майдонга тушилади.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, айни вақтда "Локомотив" сафида икки бразилиялик ва 3 нафар россиялик футболчилар кўрикдан ўтмоқда. Ушбу футболчилар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.
Link :
Source : lokomotiv.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Comments