Latest news

19:34АПЛнинг 3 та клуби Верраттини нишонга олди  0 19:12"Насаф" Руминия жамоаси билан муроса кўчасини танлади  1 18:55"Манчестер Сити" – "Реал". Тахминий таркиблар  16 18:38"Реал" ҳужум чизиғида ажойиб ўйинчилар йиғилган" — Гвардиола  8 18:20CAFA аёллар футзал мусобақаси. 9 та тўп киритилган учрашувда Ўзбекистон Туркманистондан устун келди  2 18:05Расман: "Олимпик" футболчиси "Локомотив"га ўтди  1 17:40"Реал" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  15 17:17Анчелотти "Реал"ни тарк этишини билади  24 16:50"Манчестер Сити" икки футболчи учун 200 млн евро сарфлашга тайёр  12 16:22Анчелотти "Манчестер Сити"га қарши тўқнашув олдидан бир қатор позициялардан хавотирда  24 15:58"Манчестер Сити" – "Реал" учрашуви ҳаками маълум  57 15:38Расман: Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтди  17 15:23"Динамо" назорат баҳсида Тожикистон клубини йирик ҳисобда ютди, Станоевич бурчак зарбасидан гол урди  4 14:58U-17 халқаро ўртоқлик турнири. 6 та гол урилган баҳсда Ўзбекистон Словакияга мағлуб бўлди  8 14:25Слот "Ливерпул"га словакиялик ҳимоячини олиб келиши мумкин  2

"Локомотив"нинг асосий дарвозабони ва "Спартак" жокери — Тошкентда ўтказиладиган Ўзбекистон ва Россия U-20 терма жамоалари ўртасидаги учрашувга меҳмон жамоадан кимлар ташриф буюради? News

"Локомотив"нинг асосий дарвозабони ва "Спартак" жокери — Тошкентда ўтказиладиган Ўзбекистон ва Россия U-20 терма жамоалари ўртасидаги учрашувга меҳмон жамоадан кимлар ташриф буюради?

Яқин-яқингача россияликлар қандай таркибда ташриф буюриши аниқ эмасди.

Эртага Ўзбекистон ва Россия U-20 терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўтказилади. Мазкур баҳс катта қизиқишларга сабаб бўлмоқда: Осиёни яқинда забт этган чемпионларни Европа жамоаси билан солиштириш қизиқ жараён ҳисобланади.

Яқин вақтгача россияликлар қандай таркибда ташриф буюриши маълум бўлмаганди. Оддий қилиб айтганда, U-19 ва U-21 термаларига эга Россияда U-20 жамоаси мавжуд эмасди.

Март ойи сўнгида Россия U-19 терма жамоаси Минскдаги йиғинга йўл олди ва у ерда иккита ўйин ўтказишни режалаштирганди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогини қўлга киритгач, терма жамоамизнинг россиялик тенгдошларига қарши майдонга тушиши ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Натижада, 28 март куни Россия U-19 терма жамоаси тақвимида Беларусь U-19 ва Ўзбекистон U-20'га қарши иккита ўйин пайдо бўлди. Терма жамоа катта мураббийи Иван Шабаров россияликлар Тошкентда қандай таркибда ўйнашига ойдинлик киритди:

- Сешанба куни Россия ёшлар терма жамоаси бир вақтнинг ўзида Минск ва Тошкентда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Қандай қилиб жамоа икки қисмга ажралди?

- Ўзбекистонда 2003, Беларусда эса 2004 йилда таваллуд топган футболчилар майдонга тушишини инобатга олган ҳолда ёши каттароқ йигитларни Тошкентга жўнатиб, кичикларини Минскда қолдириш қарорига келдик. Менимча, иккала таркибнинг ўйин сифати тахминан бир хил, йигитлар орасидаги ягона фарқ уларнинг ёши ҳисобланади.

Фақатгина куни кеча Россия U-19 терма жамоасининг якуний таркиби маълум бўлди:

Богдан Москвичёв – “Зенит” ёшлар жамоаси дарвозабони;

Юрий Коледин - ўнг қанот ҳимоячиси, "Зенит" тарбияланувчиси, яқинда Санкт-Петербург жамоаси (ФНЛ-2 лигаси)дан "Звезда"га кўчиб ўтди;

Матвей Лукин - ЦСКА ёшлар жамоасининг марказий ҳимоячиси, "армиячилар"нинг асосий таркибида иккита ўйин ўтказган;

Илья Кирш – “Зенит” ёшлар жамоасининг марказий ҳимоячиси;

Артём Бескибальний - "Строгино" чап қанот ҳимоячиси (ФНЛ-2 лигаси);

Иван Пяткин - "Спартак" ёшлар жамоаси таянч ярим ҳимоячиси;

Даниил Зорин - "Спартак"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси, ҳам ёшлар жамоасида, ҳам асосий жамоа сафида тўп тепади (жорий мавсум 4 ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди);

Павел Мелёшин - ҳужумчи, "Спартак"нинг ёшлар ва асосий жамоасида ўйнайди (13 ўйин, 3 гол);

Илья Родионов - "Зенит-2" ярим ҳимоячиси (ФНЛ-2 лигасида иштирок этувчи "Зенит" фарм-клубида тўп тепади);

Иван Зазвонкин - "Динамо-2"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси;

Даниил Худяков – жамоанинг энг қиммат футболчиси (трансфер нархи 2,5 миллион евро), яқин вақтгача Москванинг “Локомотив” клубида асосий дарвозабон эди;

Руслан Чобанов - "Краснодар" ёшлар жамоасининг таянч ярим ҳимоячиси;

Игорь Дмитриев - ФНЛ-2 лигасида қатнашувчи "Ленинградец" клуби вингери (жорий мавсумда 19 та ўйинда 4 та гол ва 8 та голли узатма қайд этди);

Станислав Бессмертний - "Динамо-2" ҳимоячиси;

Кирилл Никишин - "Локомотив" ёшлар жамоаси ҳужумчиси, асосий таркибда Россия кубоги доирасидаги икки учрашувда майдонга тушган.

Кўриб турганингиздек, жамоанинг деярли барча футболчилари Россия Премьер-лигасидан ташқарида — ё Россиянинг учинчи дивизионида (асосан, фарм-клублар сафида), ёки ўз клубларининг ёшлар жамоалари сафида тўп тепади. Жамоамизга келадиган бўлсак, кўплаб футболчилар Ўзбекистон чемпионатида дебют қилишган.

Бўлажак учрашувга бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда.


Николай Егоричев тайёрлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика