Latest news

01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  49 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

“Локомотив”дан мавсум сарҳисоби: Ким нечта гол урди? News

“Локомотив”дан мавсум сарҳисоби: Ким нечта гол урди?

2016 йилги мавсум Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси учун жуда муваффақиятли тарзда кечди.

Жамоа ҳам чемпионатда, ҳам кубок баҳсларида зафар қучиб, ички майдонда олтин дубль қайд этди. Қолаверса, “Темирйўлчилар” Осиё Чемпионлар Лигасида ҳам чорак финалга қадар етиб бориб, юртимиздаги минглаб футбол ишқибозларини чиройли ғалабалар билан хушнуд этди.

Мана бир неча кундан буён клуб расмий сайтида мавсум якунларини эътиборингизга ҳавола этиб бормоқдамиз. Бу сафар мавсум давомида энг кўп гол урганлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Шу ўринда алоҳида қайд этиш жоизки, 2016 йилги мавсум Темурхўжа Абдухолиқовники бўлди, десак хато бўлмаса керак. Зеро маҳоратли ҳужумчи йил давомида учала турнирда ҳам тез-тез гол киритиб турди ва якунда жамоа тўпурари номини қўлга киритди. Темурхўжа Олий Лигада 22та гол урган бўлса, кубок баҳсларида 6 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилди. Чемпионлар Лигасида эса Абдухолиқов 3 бор ўз номини таблога ёздириб қўйди. Шу тариқа, жамоамиз ишқибозларининг севимли ўйинчисига айланган Темурхўжа Абдухолиқов 2016 йилда жами 31та гол киритишга эришди.

“Локомотив”нинг иккинчи тўпурари эса тажрибали ярим ҳимоячи – Сардор Мирзаев бўлди. У Олий Лигада 13та, кубокда 3та ва ОЧЛда 2та гол урди. Марат Бикмаев эса ички чемпионатда 13 марта ва халқаро майдонда 1 бора рақиблар дарвозабонларини ҳафа қилди.



Умуман олганда, “Локомотив” футболчилари жорий мавсумда 3 та мусобақада жами 106та гол уришни уддалашди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика