Latest news

18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  1 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  8 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  2 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  11 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  29 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  32 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  9

"Локомотив": Рақибларимиз мағлубиятга учрашди News

"Локомотив": Рақибларимиз мағлубиятга учрашди

“Локомотив”нинг Осиё чемпионлар лигасидаги рақиби – Эроннинг “Сепахон” клуби навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди.


Шу тариқа Фозил Мусаев жамоадошлари 10-пағонадан юқорига кўтарила олишмади.

Турнир жадвалида ўзидан олдинроқда бораётган “Сайпа”ни қабул қилган “Локомотив”нинг рақиби 60 ҳамда 79-дақиқаларда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди. 92-дақиқага келиб бразилиялик Лусиано Чимба томонидан урилган гол ҳисобни қисқартириш учунгина хизмат қилди – 1:2.

“Сепахон” навбатдаги турни 18 февраль куни 7-пағонада бораётган “Трактор Сози” клубига қарши сафарда ўтказади.

Гуруҳимиздаги яна бир рақиб – БААнинг “Ан-Наср”и ҳам ўз миллий чемпионатида мағлубият аламини тотиб кўрди. Иван Йованович шогирдлари 6-ўринда бораётган “Ал-Вахда” майдонида имкониятни бой беришди. Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона голни мезбонлар 6-дақиқадаёқ киритиб улгуришганди.

Шу куни “Ан-Наср” сафида тўрт нафар легионер футболчи ҳаракат қилганини қайд этиш керак. 18 та ўйинда 32 очко жамғарган клуб лигада 3-ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам “Ал-Айн” 14, 2-пағонадаги “Ал-Аҳли” 9 очкога илгарилаб кетишган. “Ан-Наср” навбатдаги турни 18 февраль куни ўз майдонида 8-ўриндаги “Дибба Ал-Фужайра”га қарши ўтказади.

“Локомотив”нинг чемпионлар лигасидаги биринчи рақиби “Ал-Иттиход” 9 февраль кунги плей-офф ўйинидан кейин майдонга бошқа чиқмади. Саудия Арабистони чемпионатида 3-ўринда бораётган Жидда клуби эртага 9-пағонадаги “Ал-Файсали” меҳмони бўлади.

Эслатиб ўтамиз, “темирйўлчилар” бугун Хитой Супер лигаси вакили “Тяньцзинь Теда” билан дуранг ўйнашди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика