Latest news

00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  0 00:03ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида кураш олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  45 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  92 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  4 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  4 21:58Россия кубоги. "Зенит" – ЦСКА. Бошланғич таркиблар аниқ!  9 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  3 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  19 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  9 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6

"Локомотив" Португалия чемпионатида нечинчи ўринни эгаллаши мумкин? Микаэль Секейра иштирокидаги матбуот анжумани News

"Локомотив" Португалия чемпионатида нечинчи ўринни эгаллаши мумкин? Микаэль Секейра иштирокидаги матбуот анжумани

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Машъал" - "Локомотив" (1:4) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Микаэль Секейра ўз фикрларини билдирди.



"Бугун жамоам жуда яхши ўйин кўрсатди. Берилган вазифани аъло даражада бажаришди. "Машъал"ни ҳурмат қилган ҳолда уларда ҳам яхши футболчилар борлигини айтишим мумкин. Рақиб бизга муносиб қаршилик кўрсата олишини билгандик ва бу ўйинга кучли тайёргарлик кўргандик. "Локомотив" жамоасидаги барчани ғалаба билан табриклайман. Биз уйда эмас сафарда ўйнадик. Шуни ҳам инобатга олиш лозим. Бугунги ғалаба навбатдаги ўйинлар олдидан қўшимча куч ва ишонч беради. Ишлашда давом этамиз".

- Сизни ўзбек футболида нима ажаблантиряпти?
- Ўзбекистонда яхши футболчилар бор. Жавоб шу.

- "Локомотив" Португалия чемпионатида нечинчи ўринни эгаллаган бўларди?
- Бу саволга жавоб бериш қийин. Биз жамоани янгидан қуряпмиз. Қисқа вақт ичида ўйлаган режаларимизга эришмоқдамиз.

- Биринчи бўлим бошида Жавоҳир Сидиқовга кўп эътироз билдирилди...
- У керакли вазиятга чиқиб бормагани учун эътироз билдирдим. Қолган ҳамма вазифаларни тўғри бажарди. Жамоада ҳар бир футболчига маълум бир вазифа берилган.

- Кахи Махарадзе қандай ҳолатда фойда келтириши мумкин? Асосий таркибда ёки захирадан майдонга тушганда...
- Ҳаммада тайёргарлик ва режа бир ҳил бўлгани учун шундай танлов қилдим.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика