Latest news

22:46Антони яна энг зўри  1 22:13Назорат ўйини. "Локомотив" Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  1 22:00А Серия. "Эмполи" "Милан" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  3 21:45Аброр Пирриев Ўзбекистон футзал федерацияси тиббиёт департаменти директори этиб тайинланди  2 21:25Льюис Ҳусанов ҳақида: "Унда оғир старт бўлганди ва бугун гол урганидан хурсандман"  10 21:08БАА Про лигаси. "Ал Ваҳда" ўз уйида "Хорфаккан"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 21:02Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида "Бешиктош"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:54Гвардиола Ҳусанов ҳақида гапирди  9 20:25Гвардиолага ёрдамга келган ўзбек  16 20:07Хосеп Гвардиола: "Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандман"  0 19:42Абдуқодир Ҳусанов — энг яхшилардан бири!  28 19:18Флик "Реал" - "Атлетико" баҳси ҳақида: "Аввал "Барселона Б", кейин кечки овқат, кейин дербини кўраман"  9 19:12Англия Кубоги. Ҳусанов ва Де Брюйненинг голлари "Сити"ни кейинги босқичга олиб чиқди  91 18:2660 млн. еврога сотиб олинган Нико 22 дақиқада алмаштирилди  2 18:11Флик: "Ҳакамларнинг иши қийин, улар кейин ўзгартириб бўлмайдиган қарорларни қабул қилишади"  0

"Локомотив": Ўқув-таълим семинари давом этмоқда News

"Локомотив": Ўқув-таълим семинари давом этмоқда

10-11 декабрь кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Осиё Чемпионлар лигаси иштирокчи клублари вакиллари учун ўқув-таълим семинари бўлиб ўтмоқда.

Семинарда Осиё клублари менежерлари, учрашувларга масъул шахслар, маркетинг ва матбуот хизмати раҳбарлари қатнашишмоқда. «Локомотив» клубидан Қобилжон Юнусов (жамоа менеджери), Эркин Саидов (маркетинг), Никита Дон (учрашувлар ўтказиш учун масъул)ва Маъмур Мамадалиев (медиа-матбуот бўлими) иштирок этишмоқда.

Семинар иштирокчиларига бугун ОФКнинг янги талаблари, мусобақа регламентига киритилган ўзгаришлар билан таништирилди. Дастлаб Виндсор Жон сўзга чиқиб тадбирга йиғилган иштирокчиларни табриклади ва семинар кун тартиби билан таништирди. Ундан сўнг ОФКнинг клублар ўртасидаги мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Бенжамин Тан Чемпионлар лигасининг регламенти билан тўлиқ таништирди ва клуб вакилларининг барча саволларига батафсил жавоб қайтарди.

Шуни таъкидлаш жоизки, гуруҳ босқичида иштирок этадиган жамоалар ўз “заявка”ларини мусобақа бошланишига бир ой вақт қолганида топширишлари керак. Иштирокчи клублар ОФКга топширадиган рўйҳатидан 18 тадан то 30тагача футболчи ва ва 3 тадан то 15та клубнинг расмий ходимлари (менежер, мураббийлар ва бошқалар) жой эгаллаши лозим.

Биринчи учрашувга бир ҳафта қолганида дастлабки топширилган рўйҳатнинг бештагача футболчисини алмаштириш имкони бор. “Заявка”даги 30та футболчи ичидан учтаси дарвозабон бўлиши шарт.

Махаллий вақт билан соат 15:00да Осиё Кубогига, соат 16:00да эса Осиё Чемпионлар лигасига қуръа ташланади.

Ўқув-таълим семинари давом этмоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика