Latest news

12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  8 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  0 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  6 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  0 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  6 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  6 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  18 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  2 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  4 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  8 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  5

"Локомотив": Назорат учрашувида “Оқтепа” мағлуб этилди News

"Локомотив": Назорат учрашувида “Оқтепа” мағлуб этилди

Олий Лига 20-тур ўйинлари доирасидаги “Локомотив” – “Пахтакор” учрашуви бошқа санага қолдирилганлиги боис, “темирйўлчилар” назорат учрашуви ўтказишга қарор қилди.
Тошкент Темир Йўл Муҳандислари Институти майдонида пойтахтнинг яна бир жамоаси, биринчи лига вакили “Оқтепа” футбол клуби ушбу назорат учрашувида Абрамов шогирдларига рақиблик қилди.

Ўйин давомида рақибларимиз ҳам бир неча хавфли вазиятлар яратишган бўлишса-да, устунлик тўлиқ “Локо” томонида бўлди ва кўплаб вазиятлар яратилди.
Таъкидлаш керакки, учрашувдаги биринчи голни “Оқтепа” собиқ ҳужумчиси Алишер Шоғуломов киритиб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи голни эса биринчи бўлимда Шоғуломов билан тандем ҳосил қилган ҳолда ўйнаган Иван Нагаев киритди. Ҳар икки гол ҳам чап қанотда Жасур Ҳасановнинг фаолллиги эвазига киритилди.

Иккинчи бўлимда майдонга тушган таркиб ҳам анча ҳужумкор ўйин намойиш этган бўлса-да, ўзи яратган вазиятларни голга айлантира олмади. Аксинча, қарши ҳужумда яхши ҳаракат қилган “Оқтепа” вакиллари пеналти ишлашга ва унинг самараси ўлароқ ҳисобни қисқартишига эришди, 2:1. Ўйин шу ҳисобда якунланди.

Назорат учрашуви
“Локомотив” – “Оқтепа” 2:1
Голлар:
Алишер Шоғуломов, Иван Нагаев
Биринчи бўлимдаги таркибимиз:

Темур Жўраев, Арём Филипосян, Шавкат Муллажонов, Илҳом Суюнов, Саҳоб Жўраев, Иброҳим Раҳимов, Қувондиқ Рўзиев, Жасур Ҳасанов, Виктор Карпенко, Алишер Шоғуломов, Иван Нагаев.

Иккинчи бўлимдаги таркиб:

Игнатий Нестеров, Артём Филипосян, Хуршид Мухторов, Лутфулла Тўраев, Дилшод Раҳматуллаев, Садриддин Абдуллаев, Жасур Ҳасанов, Бобур Тиллабоев, Марат Бикмаев, Александр Гейнрих, Фарҳод Тожиев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика