Latest news

07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  0 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  64 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  8 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2

«Локомотив» назорат ўйинида «Шўртан»ни мағлуб этди News

«Локомотив» назорат ўйинида «Шўртан»ни мағлуб этди

Осиё Чемпионлар лигаси саралаш ўйинларига қизғин ҳозирлик кўраётган «Локомотив» жамоаси бугун Тошкент вилоятидаги «Дўстлик» стадионида 1-лига вакили «Шўртан»га қарши назорат-синов учрашувида майдонга тушди.

Юртимиздаги икки кундан бери тинимсиз ёғаётган қор майдон ҳолатига жиддий таъсир кўрсатган бўлса-да, томонлар ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди. Учрашув кутилганидек темирйўлчиларнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди ва 7-дақиқада тажрибали Виктор Карпенконинг аниқ зарбаси Роман Абдулов қўриқлаётган дарвоза тўрига бориб тушди. Шундан кейин ҳам ўйин сценарийси ўзгармади. «Локомотив» жамоаси катта куч билан ҳужумга ташланди. Бир неча вазиятда Вячеслав Шевченко, Лутфулло Тўраев, Жасур Ҳасанов (катта), Дилшод Жабборовлар қулай вазиятдан фойдалана олишмади. 20-дақиқада «Шўртан» ҳимоячилари ўз жарима майдончаси ичида Шевченкони қўполлик билан тўхтатиб қолишди ва учрашув бош ҳаками Азиз Асимов ғузорликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Нуқтага яқинлашган украиналик футболчи биринчи уринишдаёқ тўпни дарвозага аниқ жойлаганди. Бироқ, зарбадан олдин «Локомотив» футболчиларининг жарима майдонига кириб кетиши натижасида гол инобатга олинмади ва зарба қайтадан амалга оширилди. Иккинчи уринишда ҳам тажрибали футболчи дарвозани аниқ нишонга олди – 2:0. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида яна ўша Шевченко дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва Абдуловни моҳирлик билан доғда қолдирган ҳолда ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

2-таймда «Локомотив» мураббийлар штаби таркибни деярли тўлиқ янгилашди, фақат марказий ҳимояда Евгений Гоголь учрашувни тўлиқ ўтказди. Шунга қарамай «Локомотив»нинг заҳира футболчилари ҳам ўйинни кўтаринки руҳда ўтказишиб, Александр Шадриннинг ажойиб зарбасидан кейин ҳисобни 4-0га етказдилар. Қолган дақиқаларда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

«Локомотив» – «Шўртан» – 4:0 (3:0). «Дўстлик» стадиони

Бош ҳакам: А.Асимов

Голлар: В.Карпенко (7), В.Шевченко (20 пенальти, 30), А.Шадрин (53).

«Локомотив»: Темур Ғаниев, Ислом Иномов (с), Ислом Тўхтахўжаев, Евгений Гоголь, АнварҒофуров, Андрей Кожокарь, Жасур Ҳасанов (катта), Виктор Карпенко, Дилшод Жабборов, Лутфулла Тўраев, Вячеслав Шевченко.

Заҳира: Элдор Исабоев, Шерзод Шарипов, Бобур Йўлдошев, Иброҳим Рахимов, Жасур Ҳасанов(кичик), Акмал Холматов, Иван Нагаев, Александр Шадрин, Сардор Мирзаев, Салим Мустафоев.

«Шўртан»:Роман Абдулов, Зохид Юсупов, Ҳусниддин Ғофуров, Асрор Алиқулов, Жамол Отақулов, Ботир Қодирқулов, Ислом Каримов, Ғуломҳайдар Ғуломов, Александр Востриков, Абдулатиф Абдуқодиров, Тўлқин Мирзаев.

Заҳира: Элдор Тожибоев, Умар Эшмуродов, Висол Магерамов, Мақсуд Махмудов, Аравик Бобоев, Равшан Абдурахмонов,Жамшид Ҳошимов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика