Latest news

09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  0 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  6 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  7 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  1 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  2 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  6 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3

"Локомотив": Футболчиларимиз учун Англиядаги уч ойлик малака ошириш ўз якунига етди News

"Локомотив": Футболчиларимиз учун Англиядаги уч ойлик малака ошириш ўз якунига етди

Хабарингиз бор, шу йилнинг ёз ойида “Локомотив” футбол клуби Англиянинг “Флитвуд Таун” клуби билан ўзаро расмий ҳамкорликни йўлга қўйганди.

Ушбу ҳамкорликнинг мақсадларидан бири ўзбекистонлик ёш футболчиларнинг Англияда малака оширишини ҳам таъминлаш кўзда тутилганди.

Натижада “Локомотив”нинг икки тарбияланувчиси – Рустам Нартажиев ва Сергей Прохоров туманли Альбионда уч ойлик ўқув-машғулот ўтказиш имконига эга бўлишди. Футболчиларимиз сентябрда Англияга йўл олганди, мана энди уч ойлик муддат ўз якунига етиб, дарвозабон ва ҳимоячимиз Тошкентга қайтиб келишяпти.

“Флитвуд Таун” мураббийи Бэрри Николсон қўл остида машғулотларда иштирок этган Нартажиев билан Прохоров “Флитвуд” сафида ўз дебютларини нишонлашга муваффақ бўлишди. Улар “Карлайл Юнайтед” билан кечган ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди.
“Локо” дарвозабони Рустам Нартажиев Тошкентга қайтиш олдидан ўз фикрларини билдирди: “Биз уч ой машғулот ўтказиб, анча тажриба тўпладик. Менга Англиянинг об-ҳавоси ҳам, одамларнинг футболга бўлган муносабати ҳам ёқди. Айниқса, машғулотларни айтмайсизми. Бу ердаги машғулотлар анча оғир, қолаверса ўйинчилар ҳам тезкор ва бақувват. Кундан кунга ўзимни яхши ҳис этиб бордим. Энг муҳими эса инглиз тилини ўрганиб олганим бўлди. Ҳозир бу тилда эркин гаплаша оламан. Энди Тошкентга, ўз жамоам “Локомотив” футбол клуби сафига қайтаман. Кейинги фаолиятим қандай кечиши ҳақида бир нарса дейишим қийин, чунки ҳаммасини клубимиз раҳбарияти ҳал қилади. Агар яна Англияга келиш имконияти пайдо бўлса йўқ демасдим”.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика