Latest news

01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0 01:41Франция. ПСЖ қийин ўйинда дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди  1 01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  2 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0 00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  1 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  5 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  6 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  4 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  7 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0

"Локомотив" футбол клубининг ТТЙМИ стадионига кираверишда рўй берган муаммолар бўйича баёноти News

"Локомотив" футбол клубининг ТТЙМИ стадионига кираверишда рўй берган муаммолар бўйича баёноти

Кеча, 15 сентябрь куни ТТЙМИ стадионида "Локомотив" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасида Ўзбекистон Кубоги 1/2 финал босқичидан ўрин олган жавоб учрашуви ўтказилди.

Ўйинга бўлган эътибор юқорилиги боис стадионга кўп сонли мухлислар келиши кутилганди ва шундай бўлди ҳам. 

Хабарингиз бўлса керак, мазкур учрашув қайси стадионда бўлиб ўтиши тўғрисида бирданига бир қарорга келинмади. Дастлаб ўйин ТТЗдаги "Локомотив" стадионида бўлиши ҳақида хабар бердик, бироқ кейинчалик жой номи ўзгариб, охир-оқибат ТТЙМИ варианти қолди. Ушбу стадион институт ҳудудида жойлашгани боис хавфсизликни таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги томонидан ўйинга атаб чипта чиқариш ва чипталар сони 2000 (икки минг) донадан ошмаслиги "Локомотив" футбол клубига вазифа этиб юклатилди. 

Натижада клуб шунга монанд иш юритиб икки минг дона чипта сотувга чиқариб, чипталар нархи CIP ўриндиқлар учун 15 минг сўм, бошқа секторлар учун 5 минг сўм этиб белгиланди. Аммо ўйин пайтида шундай ҳол юз бердики, аксарият мухлислар ҳатто чипта сотиб олган бўлишларига қарамай, стадионга кира олишмади. Бунинг сабаби шундаки, баъзи ишқибозлар йўлини топиб бепул стадионга кириб кетишди. 

Кимлардир стадион атрофидаги тўсиқлардан ошиб кирган бўлса, яна кимлардир милиция ходимларини чалғитган ҳолда ўтиб кетишди. Натижада айрим милиция ходимлари ўз вазифаларини тўлиқ бажара олишмади. Стадионда жойлар сони чекланган эмасми, бунинг оқибатида қўлида чипта бўла туриб стадионга кира олмай қолганлар билан тушунмовчилик юзага келди. Ва шу тариқа ҳатто чиптаси борлар ҳам стадионга кира олишмади. Ҳатто клубимиз раҳбарияти ва баъзи ходимларимиз ҳам стадионга кириш борасида қийинчиликка дуч келишди. Қачонки "Биз шу ўйинда мезбонмиз, бизнинг жамоа ўйнайди" деб ётиғи билан тушунтирилганидан сўнггина милиция ходимлари томонидан киришга рухсат берилди. 

Мухлисларга шуни маълум қиламизки, ўйин бўладиган кунлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида стадион тўлиқ Ички ишлар вазирлиги назоратига топширилади. Яъни, бунда клубнинг чипта чиқариб сотишдан бошқа роли қолмайди. Мухлисларнинг ичкарига киришини эса тўлиқ милиция ходимлари назорат қилади. Бошқача айтганда, клуб бу ерда фақат ўйиннинг ўзи билан боғлиқ масалаларни ҳал этиши мумкин. "Локомотив" футбол клуби чипта сотиб олган бўлишига қарамай, стадионга кира олмай қолган мухлисларнинг ҳолатини тушунади ва кейинги ўйинларда бундай воқеа бошқа рўй бермаслиги учун зарур чора-тадбирларни ўрганиб чиқади. 

"Локомотив" футбол клуби матбуот хизмати.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика