Latest news

07:41Месси майдонга тушманган баҳсда Суарес бош қаҳрамонга айланди  0 07:15Суперлига. "Динамо" сафарда камбэк амалга оширди, "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  0 00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  4 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  4 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  2 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  2 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  42 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  35

"Локомотив": Фахрий-у нуронийлар ҳамиша иззатда News

"Локомотив": Фахрий-у нуронийлар ҳамиша иззатда

Хабарингиз бор, “Локомотив” жамоаси янги мавсумда уй учрашувларини бевосита стадиондан кўришни истаган 55 ёшдан катта мухлис-у мухлисаларга “Локомотив” стадионига кириш бепул бўлишини маълум қилган эди.

Мазкур янгилик кенг жамоатчилик вакилларида ижобий таассурот қолдирди. Буни клуб электрон почтасига келаётган хатлар мисолида ҳам кўриб турибмиз. Жумладан, шундай хатлардан бири Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси томонидан юборилди. Хатда қуйидагича фикр билдириб ўтилган:
 
“Локомотив” футбол клуби мамлакатимиз ва халқаро аренада ўз ўрнига эга жамоадир. Мамлакатимизда миллионлар ўйини бўлган футбол ишқибозларининг сафи ҳам кенгайиб бормоқда. Ўтказилаётган мамлакат кубоги, осиё ва миллий чемпионатлар кекса ёшдаги фахрийларимизни ҳам бефарқ қолдираётгани йўқ. Футбол мусобақаларида ёши улуғ, кекса ёшдаги футбол мухлисларини ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаши ҳамда фаол ҳордиқ чиқаришлари учун стадионга ташрифларини бепул қилингани учун нуронийлар номидан миннатдорчилик билдириб, севимли “Локомотив” жамоасига янги зафарлар тилаймиз”, дейилади хабар матнида.

Жамоа томонидан амалга оширилаётган бундай лойиҳалар жамоатчилик вакилларига манзур бўлаётганидан мамнунмиз. Шу ўринда таъкидлаб ўтамиз, “Локомотив” ишқибозлари учун мавсумий учрашувларнинг йиллик абонементи ҳам яқин орадан бошлаб сотувга чиқади.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика