Latest news

18:00"Манчестер Юнайтед" "Лечче" ҳимоячиси бўйча янги таклиф тайёрламоқда  0 17:35Расман: Шукрон Йўлдошев – "Навбаҳор" футболчиси!  0 17:22Эрик Гарсия ва Флик футболчи келажаги борасида гаплашиб олишди  1 16:48"Ювентус" "Челси" ҳимоячиси трансфери бўйича келишувга эришди  0 16:12Уокер Миланга йўл олди  2 15:30Расмий хабар: Рубин Хебай - “Насаф” футболчиси!  14 14:51Компани "Фейеноорд" билан ўйин ҳақида: "Биз гол уришимиз мумкин эди"  13 14:26"Нефтчи" бош директори 2025 йилда ҳам клубда ишлайди   1 14:10Расман: Омар Мармуш – "Манчестер Сити" футболчиси!  33 13:50Рональд Араухо "Барселона" билан яна 6 йилга шартнома имзолайди  11 13:21Винисиус "Реал" сафида 100 талик довондан ўтди  7 13:03Тимур Кападзе: "Биргаликда кучли бўлиб керакли натижани қўлга киритамиз, бошқа йўлимиз йўқ"  79 12:41Ислом Исмоилов: "Қуръада рақибнинг аҳамияти йўқ эди, қўл остимдаги футболчиларимга ишонаман"  3 12:23U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистони, Хитой, Таиланд билан бир гуруҳдан жой олди  9 11:22Постекоглу: "Биз жароҳат туфайли ҳаттоки таржимонимни ҳам йўқотдик"  2

“Локомотив” Дубайда. Кўрфаз бўйида машғулот ФОТО News

“Локомотив” Дубайда. Кўрфаз бўйида машғулот ФОТО

Дубай аэропортидан таҳминан ярим соатлик масофада жойлашган “Kempinski hotel”да “Локомотив” футболчилари бугун ўзларининг учинчи кунларини ўтказишди.

Таассуротлар анча яхши. Шаҳар марказидан бироз четроқ бўлган Ажмандаги бу мўжаз меҳмонхона осудаликни севувчи сайёҳлар учун айни муддао.

Ташрифнинг биринчи куниданоқ машғулотга киришган жамоа аъзолари, бугун кечки йиғинни Форз Кўрфази қирғоқларида олиб боришди. Бундан кўзланган асосий мақсад эртага бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига тайёргарлик кўришдир. Хабар қилинганидек, 5 февраль куни “темирйўлчилар” маҳаллий “Ал-Урооба” клуби футболчиларини имтихондан ўтказишади. Беллашув Тошкент вақти билан 18:15 га тайин қилинган.

Андрей Микляев ҳамда Мирко Еличич футболчилар билан икки маҳалдан машғулот ўтказишмоқда. Биринчи йиғиндан фарқли ўлароқ, йигитлар тайёргарликни стадионнинг ўзида давом эттиришяпти. Улар жисмоний тайёргарликни аввалгисидан анчагина яхшилаб олганликлари туфайли, эндиликда тўп билан ишлаш, жамоа ўйин услубини шакллантириш, турли ҳил тактик схемалар устида ишлаш асосий планга чиққан. Шунингдек, кечки овқатдан сўнг йигитлар назарий машғулотлар учун тўпланишади.

Қуйида соҳилбўйи машғулотларидан олинган фотосуратларни тақдим этамиз. Уларда сиз футболчиларнинг бугунги ҳолатини қисман бўлсада ҳис қилишингиз мумкин. Эртага 18:00 дан бошлаб эса твиттердаги расмий саҳифамиз – @LokomotivUzb’да “Ал-Урооба” билан ўйин тафсилотларини ёзиб боришга ҳаракат қиламиз. Бизни кузатиб боринг.


4\

5

 6

 8

 9

 12

 7

 11\

13

 1

 10


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика