Latest news

16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  0 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  2 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  4 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  5 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  17 12:39"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди  2 12:13Суперлига 13-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 11:54Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалида ишлайдиган расмийлар маълум  3 11:33"Атлетико" футболчиси КЖЧ ташкилотчилигидан норози  8

“Локомотив” дастлабки назорат учрашувини ўтказди ва ғалаба қозонди News

“Локомотив” дастлабки назорат учрашувини ўтказди ва ғалаба қозонди

Хабарингиз бор, “Локомотив” футбол клуби 12 июль куни ёзги ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун Белоруссия пойтахти Минск шаҳрига жўнаб кетган эди.

Минск йиғини давомида кеча «темирйўлчилар» Гродно шахри шарафини ҳимоя қилувчи “Неман” клубига қарши биринчи назорат учрашувида майдонга тушди.

Учрашувнинг 29-дақиқасида «Локо» сафида кўрикдан ўтаётган Саша Кайкут Зотеевнинг тўп оширишидан сўнг ҳисобни очган бўлса, 55-дақиқада Садриддин Абдуллаев ҳисобни 2-0 кўринишига олиб келди. Шундан сўнг "Неман" клуби аъзоси Александр Позняк 66-дақиқада орадаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларнинг биринчисида "Локо" таркибида кўрикдан ўтаётган бошқа легионер сербиялик Бранислав Пуношевац ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди ва шу тариқа Микляев шогирдлари 3-1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Темирйўлчилар” навбатдаги учрашувни 19 июль куни  “Крумкачи” клубига қарши ўтказади.

"ЛОКОМОТИВ" - "НЕМАН" 3-1
Голлар:
1:0 - Кайкут (29), 2:0 - Абдуллаев (55), 2:1 - А.Позняк (66), 3:1 - Пуношевац (90+1).
Локомотив: Икромов, Мустафоев, Зотеев, Прохоров, Кайкут, Махарадзе, Мирзаев, Кападзе, Шоаҳмедов, Алибоев, Пуношевац.
Захирадагилар: Каримов, Нартожиев, Яничич, Абдуллаев, Рўзиев, Геворкян, Абдухолиқов, Усмонов.

Неман: Курганский, Бебе, Сосновский, Горбач, Позняк, Савостьянов, Рудик, Савицкий, Концевой, Васьков, Вергейчик.
Захирадагилар: Журов, Хвалько, Косминин, Васильев, Дуйшобеков, Чурин, Белов, Андроник, Бомбель, Ковалёнок.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика