Latest news

17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  0 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  0 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  2 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  6 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  12 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  13 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  28 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  5

“Локомотив” – “Чанчунь Ятай” 0:0 News

“Локомотив” – “Чанчунь Ятай” 0:0

“Локомотив” Дубайдаги сўнгги ўртоқлик учрашувини Хитойнинг “Чанчунь Ятай” клубига қарши ўтказди. Беллашувда ҳисоб очилмади – 0:0.

Шу куни миллий терма жамоага номзод олти нафар футболчи – Сервер Жепаров, Жасур Ҳасанов, Марат Бикмаев, Ислом Тўхтахўжаев, Игнатий Нестеров ҳамда Санжар Шоаҳмедов “Локомотив”га ёрдам бера олишмасди. Шунингдек, Неманья Яничич, Кахи Махарадзе, Тимурхўжа Абдуҳолиқов каби йигитларда кичик жароҳат борлиги сабабли, уларга ҳам дам берилди. Қайд этиш керак, футболчиларнинг жароҳати жиддий эмас. 23 февраль куни “Локомотив”ни “Ал-Иттиход”га қарши расмий ўйин кутаётгани учун мураббийлар таваккал қилишни исташмади.

“Темирйўлчилар” ихтиёрига етиб келган руминиялик Флорин Костя учрашувни бошланғич таркибда ўтказди ҳамда 1 соат майдонда ҳаракат қилди. Унинг икки қанотида Олег Зотеев ҳамда Сардор Мирзаев тўп тепишди. Майдон марказида тажрибали Тимур Кападзега Қувондиқ Рўзиев ҳамда Икром Алибоев ёрдам беришди. Алибоев биринчи бўлимдан сўнг оёғида оғриқ сезгани учун, мураббийлар иккинчи таймни Садриддин Абдуллаев билан бошлашди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов “Чанчунь Ятай” сафида илк дақиқаларданоқ кўриниш берди. Шунингдек, машҳур Марсело Морено 9-рақам остида ҳаракат қилди. Сир эмаски, бу футболчи ўз вақтида Бразилиянинг “Крузейро”, “Фламенго”, Германиянинг “Вердер”, Англиянинг “Уиган”, Украинанинг “Шахтёр” клублари шарафини ҳимоя қилган. Иккинчи бўлимда хитойликлар сафида яна бир қатор ҳорижий футболчилар ҳам ўйин ўтказишди.

Беллашув тенг курашлар остида кечди. Томонлар бир қатор қулай имкониятларга эга бўлишларига қарамай, рақиб дарвозасига йўл топа олишмади.

“Локомотив” эртага кечки пайт Тошкентга қайтиб келади.

ЛОКОМОТИВ (Ўзбекистон) – ЧАНЧУНЬ ЯТАЙ (Хитой) 0:0
“Локомотив”:
Маъмур Икромов — Салим Мустафоев, Сергей Прохоров, Шерзод Файзиев, Жасур Ҳасанов_16 — Икром Алибоев (Садриддин Абдуллаев, 46), Қувондиқ Рўзиев (Миртўра Акбаров, 86), Тимур Кападзе (Хуршид Мухторов, 70) — Олег Зотеев, Флорин Костя (Дониёр Усмонов, 60), Сардор Мирзаев

2016 йилдаги ўртоқлик ўйинлари
15 январь, 2016 Ал-Аҳли (Саудия Арабистони) – Локомотив 0:0
19 январь, 2016 Хенан Жианье (Хитой) – Локомотив 0:0
22 январь, 2016 Словакия U-21 – Локомотив 0:2
5 февраль, 2016 Ал-Урооба – Локомотив 1:5
10 февраль, 2016 Ханжоу Гринтаун – Локомотив 0:3
12 февраль, 2016 Тяньцзинь Теда – Локомотив 1:1

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика