Latest news

16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  4 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  0 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  5 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  2 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   3 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  4 11:39Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"  0 11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  3 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  3 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  10

“Локомотив” бугун “Бухоро”ни қабул қилади News

“Локомотив” бугун “Бухоро”ни қабул қилади

Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси жорий йилги кубок баҳслари чорак финалида “Бухоро” клуби қаршилгини енгиб ўтишга уриниб кўради.

Бугун мазкур икки жамоа чорак финал жавоб ўйинини ўтказади. Ёдингизда бўлса, Бухорода кечган беллашувда кучлар тенг келган эди – 0:0. Бугун эса ярим финал йўлланмаси қайси жамоага насиб этиши ойдинлашади.

Ўзбекистон кубоги. 1/4 финал.
 «ЛОКОМОТИВ» (ТОШКЕНТ) – «БУХОРО» (БУХОРО)
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), А. Цапенко (Тошкент вил.), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
Дастлабки учрашув: 0:0.
 
Мазкур қарама-қаршиликни навоийлик ҳакам – Зокир Қодиров бошчилигидаги реферилар гуруҳи бошқариб боради.

ФАКТ: Тажрибали рефери – Зокир Қодиров жорий йилги мавсум ҳисобидан иккинчи бор “Локомотив” жамоаси ўйинини бошқармоқда. Навоийлик ҳакам бундан аввал “Локомотив”нинг Олий Лига 14-тур ўйинлар и доирасидаги “Динамо”га қарши кечган ўйинида ҳам ишлаган эди. Ўшанда жамоамиз самарқандликлар устидан 2:0 ҳисобида зафар қучганди.



ЎЗАРО ҚАРАМА-ҚАРШИЛИКЛАР ТАРИХИ:

Қайд этиш жоизки, “Локомотив” ҳамда “Бухоро” жамоалари шу пайтга қадар Ўзбекистон кубоги ўйинлари доирасида фақат бир марта ўзаро тўқнаш келишган. 2012 йилги кубок беллашувлари чорак финалида йўллари кесишган жамоаларнинг илк қарама-қаршилигида “Бухоро” 2:0 ҳисобида ғолиб чиққан. Жавоб ўйинида эса “Локомотив” 2:0 ҳисобида ғалабага эришган. Пенальтилар баҳсида эса омад бухороликларга кулиб боққан – 7-6.

“ЛОКОМОТИВ” КУБОК ЎЙИНЛАРИДА ҚАНДАЙ ОДИМЛАМОҚДА?


Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби – “Локомотив” ушбу мавсумда кубок ўйинларидаги иштирокини нимчорак финалдан бошлади. “Темирйўлчилар” 1/8 финалда Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси қаршилигини енгиб ўтишди.

Дастлаб Тошкентда ўтган баҳсда “Локо” футболчилари рақиб дарвозасини оз эмас, кўп эмас – жавобсиз нақд 5 марта ишғол этишди. Ўша беллашувда Марат Бикмаев бир марта, Жалолиддин Машарипов ҳамда Диёр Туропов икки мартадан ўз номини таблога ёздириб қўйишганди.



Жавоб ўйинида эса 1:1 ҳисоби қайд этилди. Тошкентликлар сафида Мурод Бобожонов муваффақият қозонди ва чиройли гол муаллифига айланди.

1/4 финалда эса жамоамиз “Бухоро” жамоасига рўбарў келди. Бухорода ўтган илк учрашув кескин курашларга бой тарзда кўриниш олди. Ҳар икки жамоа футболчилари ҳам бир қатор хавфли вазиятлар яратишди. Бироқ гол уриш ҳеч бир жамоага насиб этмади ва ярим финал йўлланмаси тақдири бугунги беллашувга қолди.

БИЛИШ ШАРТ
: “Локомотив” – “Бухоро” жуфтлигида ғалаба қозонадиган жамоа кубок ярим финалида “Қўқон-1912” – “Насаф” жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради. Мазкур икки жамоа ҳам бугун ўзаро ўйин ўтказишади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика