Latest news

16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  8 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1

"Локомотив" болалар кунига бағишланган хайрия-тадбирида иштирок этди (ФОТО) News

"Локомотив" болалар кунига бағишланган хайрия-тадбирида иштирок этди (ФОТО)

Бугун, 1 июнь - "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни"га бағишлаб "Гемотология" институти қошидаги лейкемия билан оғриганлар шифохонасида даволанаётган ёш болакайлар учун байрам-тадбири ташкил қилинди.
Мазкур хайрия-тадбирида бир қатор санъаткорлар билан биргада спортчилар ҳам иштирок этишди. Хусусан олий лигада чемпионлик учун курашаётган "Локомотив" ПФК вакиллари ҳам мазкур тадбирда қатнашиб, бемор болалар тезда соғайиб кетиши учун ўз ҳиссаларини қўшишди.

Sayyod.com сайти томонида ташкил этилган байрам-тадбири кўтаринки руҳда кечди. Тадбирда иштирок этган "Локомотив" ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, футболчилардан Темур Кападзе, Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов, Икром Алибоев, Салим Мустафоев лейкемия билан оғриётган болаларга клуб томонидан тайёрланган совғаларни топширишди. Шунингдек, жамоамиз сардори Темур Кападзе саъй-ҳаракатлари билан бемор болаларга кетадиган дори-дармон учун жамоамиз футболчилари маълум миқдорда пул йиғиб беришди.

Умуман олганда, байрам яхши ўтди. Бунда элимиз суйган санъаткорлардан Насиба Абдуллаева, Озода Нурсаидова, Муниса Ризаева, Феруза Жуманиёзова ва бошқалар ўз қўшиқлари билан болакайларга қувонч улашишди. Футболчиларнинг даврага чиқишиши эса байрамга янада кўрк бағишлади. championat.asia сайти раҳбари Нодирхўжа Юлдашев ўзига хос конкурс ўтказиб, футбол мавзуси бўйича бир қатор қизиқарли саволлар билан болаларга мурожаат қилди. Саволларга жавоб топган ёш болакайлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирда шунингдек, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Насаф", "Олмалиқ", "Қўқон-1912" вакиллари ҳам иштирок этиб, шифохонада ётган беморларнинг кўнглини кўтаришди. Бугунги тадбирдан ҳам болакайлар, ҳам уларнинг ота-оналари, ҳам футболчи ва шоу-бизнес вакиллари катта завқ олишди. Биз эса ўз навбатида мана шу каби савоб ишларга бош-қош бўлаётган Sayyod.com ва championat.asia сайти ходимларига миннатдорчилик билдириб қоламиз.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика