Latest news

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  2 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  0 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

"Локомотив-БФК" Олтиариқда сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига мағлубиятга учради (тўлиқ шарҳ) News

"Локомотив-БФК" Олтиариқда сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига мағлубиятга учради (тўлиқ шарҳ)

ПРО-лиганинг 6-турида "Ифтихор" клуби ўз мухлислари қаршисида Тошкентнинг "Локомотив-БФК" клубини қабул қилди.

Учрашув "Ифтихор" жамоасининг устунлиги остида бошлашди. Ўйин бошидаёқ "Ифтихор" кетма-кет ҳужумлар уюштира бошлади. Мезбонлар сафида тажрибали футболчилардан Саид Абдужабборов, Акмал Холматов, Оятулло Мухиддиновлар томонидан йўлланган кетма-кет зарбаларни "Локомотив БФК"  посбони катта қийинчилик билан бартараф этган бўлса, баъзи вазиятларда "Ифтихор" футболчиларининг  зарбаларига аниқлик етишмади."Локомотив БФК" қарши ҳужум тактикасига асосланиб ўйнади. Биринчи бўлим 0:0 ҳисобида якунига етди.

Иккинчи бўлим ҳам мезбонларнинг ҳужумлари билан бошланди.Кетма-кет зарбалар, меҳмонлар жарима майдони атрофида содир этилган ҳужумларни "Локомотив БФК" футболчилари бир амаллаб қайтаришга эришишди.  Учрашувнинг 57-дақиқасида мезбонларнинг тажрибали футболчиси Акмал Холматов рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, гол урди, бироқ ён ҳакам ўйиндан ташқари холатни қайд этди ва гол инобатга олинмади.  Шунингдек, кўпгина вазиятларда "Ифтихор" футболчиларига омад ҳам етишмади. Ниҳоят учрашувнинг 85-дақиқасида ҳисоб очилди. "Ифтихор" футболчиси Ҳасанбой Эргашев меҳмонлар дарвозасига кучли зарба билан гол уриб, ҳисобни 1:0 кўринишига келтириб қўйди. Голдан кейин "Локомотив БФК" жамоаси жонланди. Жамоа мезбонлар дарвозаси томон ҳужумлар уюштирди, лекин бу ҳужумлар самара келтирмади ва якунда мезбонлар кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу куни учрашувда "Локомотив БФК" посбони Улуғбек Абдумаликов ёрқин ўйин кўрсатганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Про-лига
6-тур
"Ифтихор" - "Локомотив БФК" - 1:0 (0:0)
 Ҳакамлар: 
Т.Тўхтасинов (Андижон), Р.Фозилов (Наманган), М.Нехочин (Наманган).
Назоратчи – Ф.Ҳасанов (Наманган).
Комиссар – Б.Намозов.
Гол: Ҳасанбой Эргашев - 85.
Огохлантиришлар: Саид Абдужабборов 52, Рустам Ҳазратқулов 65, Тимур Файзуллаев 80, Турсунбой Хусанов 84, Саидмахмуд Ғуломов 84.
"Ифтихор": 16. Хуршид Муҳаммадов, 3. Ҳасанбой Эргашев, 4. Турсунбой Ҳусанов, 8. Акмал Холматов (25. Илҳом Алибоев-90), 9. Оятулло Муҳиддинов, 10. Дилмуҳаммад Худойбердиев, 13. Умил Матмусаев (5. Муҳамадзоир Турсунов-63), 17. Фаррух Ахунов (22. Ориф Мамажонов-46), 19. Шуҳрат Ўринбоев (14. Муҳиддин Юсупов-76), 21. Нодир Юлдашев (23. Исроил Мухторалиев-90), 77. Саид Абдужабборов.
Захира: 1. Илҳом Жуманов, 20. Асрор Тилловолдиев.
 “Локомотив-БФК”: 1. Улуғбек Абдумаликов, 4. Сардор Исмоилов, 8. Рустам Хазратқулов, 10. Саидмаҳмуд Ғуломов, 11. Тимур Файзуллаев, 12. Мансур Пўлатов, 13. Александр Беляков, 19. Ислом Шарипов (С), 20. Азизбек Тоҳиров, 21. Шохруҳ Нуриддинов, 24. Ҳаётбек Сотволдиев(Эргашев Тимур-46)
Захира: 16. Шаҳзод Мадаминов, 6. Элёр Омонжонов, 22. Хаёт Фармонов, 27. Саидмирзо Тўхтасинов, 28. Шохруҳ Муротов, 29. Ҳамидулло Собиров.


Бекзод Толибов Олтиариқдан championat.asia учун маҳсус

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика