Latest news

20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  0 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  2 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  9 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2

"Локомотив": “Аntalya Cup”дан медаллар билан News

"Локомотив": “Аntalya Cup”дан медаллар билан

Туркиянинг Анталия шаҳрида ташкил этилган “Аntalya Cup” болалар футбол фестивалида иштирок этган “Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчилари ортга соврин билан қайтадиган бўлишди.

Ушбу мусобақада қатнашган “Локомотив” футбол мактабининг 2006 йилда туғилган тарбияланувчилари 1-ўринни қўлга киритган бўлса, 2004 йилда таваллуд топган футболчиларимиз 3-ўринга сазовор бўлишди.

Биз қўлга киритилган ажойиб ютуқ билан “Локомотив” футбол мактаби директори Эркин Саидовни, мураббийлар – Отабек Мансуров, Суннат Рўзиев, Дилшод Атамуҳамедов ҳамда ёш футболчиларимизни чин дилдан табриклаймиз. Шунингдек, “Локомотив” футбол клуби бош ҳомийси – “Ўзбекистон темирйўллари” акционерлик жамияти раҳбариятига ҳам жамоамизга кўрсатаётган ғамхўрлиги учун миннатдорчилик билдирамиз.

Эслатиб ўтамиз, “Локо-2004″ футболчилари ўз гуруҳларида “Фенербаҳче” (Туркия), “Буюкшеҳирспор” (Туркия) ва “Анталяспор” клубларига қарши баҳс олиб борган бўлса, 2006 йилда таваллуд топган футболчиларимиз “Локомотив-2006″ (Москва), “Локомотив-2005″ (Москва), “Шимшекспор” (Туркия), “Анталяспор-2005″ (Туркия), “Анталяспор-2006″ (Туркия) жамоалари билан бир гуруҳдан жой олишди. Ўйинларда қайд этилган натижаларни эса расмий сайтимиз орқали бериб бордик.

Фестивал якунида одатдагидек ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Бизни қувонтирган жиҳати, тўрт нафар футболчилаимиз ўз чизиқлари бўйича энг яхшилар қаторидан жой олишди:

Энг яхши дарвозабон – Учқунов Муҳаммадсиддиқ (“Локо-2006″)
Энг яхши ҳимоячи – Аймар Хазигалиев (“Локо-2006″)
Энг яхши ҳимоячи – Козимов Баҳром (“Локо-2004″)
Энг яхши тўпурар – Галеев Карим (“Локо-2004″)

“Локо” тарбияланувчилари Туркиядан 9 ноябрь (душанба) куни эрталаб Тошкентга қайтиб келишади.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика