Latest news

17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  3 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  29 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4

“Локомотив-99” - Бухородаги турнир ғолиби News

“Локомотив-99” - Бухородаги турнир ғолиби

1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб Бухоро шаҳрида ўсмирлар ўртасида анъанавий турнир ўтказилди.
Ушбу мусобақа 1999 йилда туғилган футболчилар ўртасида бўлиб ўтди. Жами 16та жамоа иштирок этган турнирда “Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчилари ғолибликни қўлга киритишди.

“Локомотив-99” ўз гуруҳида Вобкент, Урганч ва Бухоро жамоаларига қарши баҳс олиб бориб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади.
1-тур. “Локмотив-99” – Вобкент - 3:0
2-тур. “Локомотив-99” – Урганч - 2:1
3-тур. “Локомотив” - “Бухоро” - 0:0

Кейинги босқичда “Шўртан” тарбияланувчилари 2:1 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, ярим финалда Навоийнинг “Учқудуқ” жамоаси 3:1 ҳисобида доғда қолдирилди. Мусобақанинг ҳал қилувчи финали “Локомотив-99” ва “Бухоро” футбол мактаби ўртасида бўлиб ўтди ва ўйинда ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида эса омад ёш “темирйўлчилар”га кулиб боқди - 4:1.

Турнир ҳақида “Локомотив-99” бош мураббийи Ринат Мифтахутдинов қуйидаги фикрларни айтиб ўтди:
“Бизни яхши кутиб олишди ва ташкилотчилик ҳам жойида бўлди. Ўйинлар учта стадионда ўтказилди. Финал баҳси “Ёшлик” стадионида бўлиб ўтди. Албатта, биринчи ўринни олганимиздан хурсандмиз. Бу бизнинг биринчи бор четга чиқишимиз бўлди, шу боис футболчилар бошқача таассурот билан қайтишди. Бўш кунимизда Бухоронинг тарихий обидаларини айландик, бу ҳам футболчиларга маъқул келди”.

Ушбу турнирнинг бош ташкилотчиси Бухоро вилоят футбол федерацияси ҳамда “Бухоро” футбол клуби бўлди. Турнир якунида одатдагидек ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

“Ярим ҳимоячимиз Азизов Султон мусобақанинг “Энг яхши ярим ҳимоячиси” деб топилди, - дейди Ринат Мифтахутдинов. - Шогирдларимдан шунингдек дарвозабон Вагин Владимир, ҳимоячи Раҳимов Маъмуржон ҳамда ҳужумчи Карпенко Максимнинг (Виктор Карпенконинг ўғли) ҳаракатлари ҳам менга маъқул келди. Биз билан делегация раҳбари бўлиб футбол мактабимиз директори Эркин Саидов борди. Шу ўринда мусобақа ташкилотчиларига, жумладан “Бухоро” футбол мактаби раҳбари Жамшид ака Ботировга катта раҳмат айтмоқчиман”.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика