"Ливерпуль" мухлислари МЮга қарши ўйинда фарзандидан айрилган Роналдуни қарсаклар садоси остида қўллаб-қувватлашмоқчи
19 apr 2022 19:27
News
"Ливерпуль" мухлислари МЮга қарши ўйинда фарзандидан айрилган Роналдуни қарсаклар садоси остида қўллаб-қувватлашмоқчи
Бугун бўлиб ўтадиган Англия Премьер-лигаси 30-тур учрашувининг 7-дақиқасида “Ливерпуль” ишқибозлари "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни олқишлар билан қўллаб-қувватлашни режалаштиришмоқда.
Аввалроқ “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси ва Португалия терма жамоаси янги туғилган эгизаклардан бирининг фожиали ўлими ҳақида маълум қилганди.
"Ливерпуль" мухлислари Роналду 7-рақам остида тўп тепишидан келиб чиқиб баҳснинг 7-дақиқасида махсус акцияни амалга оширишади.
Ушбу ҳаракатни қўллаб-қувватлаган ва маъқуллаган "Ливерпуль" ихлосмандлари дил изҳорларини ижтимоий тармоқларида эълон қилишади. Барча мухлислар "инсон фожиасида клуб ранглари йўқ" деган фикрга қўшилишмоқда.
Маълум бўлишича, Роналдунинг ўзи "Ливерпуль" билан учрашувни ўтказиб юборади.
Link :
Source : Daily Star
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments