Latest news

16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  7 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  2 14:12Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 13:51Аморим: "Манчестер Юнайтед"да 20 йил ишламоқчиман"  1 13:31"Андижон" "Қўқон-1912" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:17"Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:03ОКМК "Бухоро"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:46Виктор Гёкереш "Арсенал"га трансферидан олдин Лондонда бизнес бошлаган  0 12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  1 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  8 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  12 11:14Суперлига 17-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  8

Липпи яна ўз ўрнига қайтди News

Липпи яна ўз ўрнига қайтди

Жаҳон футболидаги таниқли мураббийлардан бири Марчелло Липпи яна Хитой терма жамоасини бошқарадиган бўлди.

2006 йилги жаҳон чемпионати ғолиби Марчелло Липпи шу йилнинг 25 январь куни Хитой терма жамоаси бош мураббийлигидан кетганди.Бироқ орадан тўрт ой ўтиб тажрибали мутахассис яна ўз лавозимига қайтди. 

Маълумки, Липпи Хитой тарк этгач, италиялик бошқа бир мураббий Фабио Каннаваро бироз муддат терма жамоани бошқарди. Лекин "China Cup" мусобақасидан сўнг бу мураббий истеъфога чиқарилди. Бўшаб қолган ўринга Хитой футбол федерацияси яна Марчелло Липпини таклиф қилди. 

Қайта тайинланувга Хитой футбол федерацияси шундай баёнот берди: "Марчелло Липпи даврида терма жамоа ўсишга эришди. Биз ишонамизки, ғалабали онлар ҳали олдинда. Ва ўйлаймизки, айнан Липпи қўл остида терма жамоа жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади". 

Яна терма жамоа рулига қайтган кекса мураббий ўзининг илк учрашувини 7 июнь куни Филиппинга қарши (ўртоқлик ўйини) ўтказади. Орадан тўрт кун ўтиб хитойликлар Тожикистон термаси билан куч синашишади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика