Latest news

00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  5 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   34 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6

"Лидс" футболчиси Дэн Жеймс ҳаётидан қизиқ воқеа: "Кунни Манчестердаги туғруқхонада ўтқазиб, кейин вертолётда Лондондаги стадионга учиб келган" News

"Лидс" футболчиси Дэн Жеймс ҳаётидан қизиқ воқеа: "Кунни Манчестердаги туғруқхонада ўтқазиб, кейин вертолётда Лондондаги стадионга учиб келган"

Аммо ўғлига исм топиб улгурмади.

Лига Кубоги учинчи босқичида Марсело Бьелсанинг "Лидс" жамоаси "Фулхэм" билан куч синашди (ҳозир жамоани "Эвертон"нинг собиқ устози Марку Силва болшқармоқда). Ўйинда ҳисоб очилмади ва иш пенальтилар сериясигача етиб борди, "лотореяда" эса омад Бьелса шогирдларига кулиб боқди – 6:5 "Лидс" кейинги босқичга йўл олди.

90 дақиқа тер тўккан ва серияда гол урганлардан бири клубнинг янги футболчиси, ёзда МЮдан кўчиб ўтган Дэниэл Жеймс бўлди. Уэльслик ўйинга икки соат қолганида стадионга етиб келди. Аниқроғи, учиб келди!

Ўйин куни 23 ёшли Жеймс Манчестердаги туғруқхонада аёли Рианинг ёнида бўлди. Болакай бироз кейин, 12 соатдан сўнг дунёга келди, ўйинга 4 соат қолганди (Манчестердан Лондонга машинада тўрт соатлик йўл, футболчилар эса ўйинга бир соат қолганида стадионда бўлишлари зарур), шу сабаб Жеймс машина ўрнига вертолет ёллади: унда бир соатда манзилга етиб олиш мумкин.

Дэниэл шунчалик шошганидан, аёли билан суҳбатлашиш уёқда турсин, ўғлига исм ҳам қўйиб улгурмади. "Ўғлим кундузи дунёга келди, Манчестерда қолишимга рухсат бергани учун мураббийга алоҳида раҳмат, — ўйиндан кейин хурсандчилиги билан ўртоқлашарди Жеймс. – Шунчаки ажойиб кун, биз мураббий билан мен барибир майдонга тушишим ҳақида келишиб олгандик. Шунчаки қолганлардан кечроқ бўлса ҳам, стадионга келишим керак эди. Лекин ҳамиша жамоага боримни беришга тайёрман. Вертолётдан фойдаланишга тўғри келди, бўлмаса улгурмасдим. Ўзгача кун ва ундаги воқеалар ҳам ҳаётимнинг ажойиб саҳифаси бўлиб қолади".

Жеймс бутун ўйинни майдонда ўтказди ва фойдали ҳаракат қилди: ўзига нисбатан 4 та фол ишлади, 2 марта тўпни олиб қўйди ва мунтазам равишда рақиб ҳимоясига босим уюштирди. "Энди Дэниэл бизнинг сафимизда ва бу жуда ажойиб. Бизга айнан у каби тезкор ва кутилмаган қарорлар қабул қила оладиган футболчи етишмасди. Жеймс бу ролга мос келади", — мамнун гапирганди Бьелса футболчи трансфери расмийлаштирилгач.


Бьелса Жеймсдаги иштиёқдан ҳайратда. "МЮ" уни Роналду ва Санчо келгани учун сотиб юборди

"МЮ" Жеймсни ўтган қишдаёқ ижарага бериб юбормоқчи эди: январда "Лидс" клуб билан деярли келишганди, лекин охирги паллада келишув барбод бўлди. "Хабарингиз бор, Дэниэл бу ерга январда келмоқчи эди, бироқ энди етиб келди, —  деганди Бьелса. — Назаримда клуб уни қўлга киритиш учун барча зарур ишни қилди. Аммо келишув қийинлашиб кетди".

Ёзда "МЮ" Роналдуни қайтарди ва Санчони сотиб олди. Шундай экан, уэльслик учун таркибда жой қолмади. Сульшер февраль ойидаги интервьюлардан бирида шундай деганди: "Дэни машғулотларда катта кўламдаги ишни бажарди. Биз ҳеч қачон Жеймс ҳақида унутмаганмиз, у астойдил тер тўкади. — У машғулот залида ҳам, майдонда ҳам тинмай меҳнат қилади, унга ҳеч қандай эътирозим йўқ".

2019 йил таътилдан ҳам воз кечиб, ўзи учун кучайтирилган йиғин ташкиллаштирди — барчаси Сульшер эътиборини қаратиш учун. Бу орада Бьелса Жеймсни кузатишда давом этарди. Январдаги омадсизликдан сўнг, Марсело ёзда трансферни расмийлаштиришни аввалдан келишиб қўйишни сўради. Августда Дэниэлга "Ливерпуль" кўз тиккани ҳақида миш-мишлар тарқала бошлади. Бу гаплар "Лидс" устозига умуман ёқмади ва у раҳбарият билан учрашди. Орадан бир ой ўтиб, келишув ҳақида расман эълон қилинди. "Лидс" тахминан 25 миллион маблағ тўлаб берди.

"Менга шундай футболчи кераклиги, ҳеч ким учун сир эмас, — кейинроқ тушунтирарди Марсело. — Жеймс ҳужумда катта ёрдам беради, унинг меҳнаткашлиги эса келажаги порлоқ бўлиши учун замин ҳозирлайди. Унинг иқтидорига шубҳа қилмайман, у ҳар икки қанотда ўйнай олади. Дэниэл "Лидс"ни кучлироқ қила олади.


Жеймс икки йил аввал "Лидс"га деярли ўтганди. У ҳатто клуб футболкаси билан суратга тушган

Жеймс расман янги клубга ўтгач, 2019 йил январь ойида Дэн деярли "Лидс"га кўчиб ўтганини эслашди. У ўша пайтлар Грэм Поттер қўл остидаги "Суонси"да муваффақиятли ҳаракат қиларди, аммо трансфер ойнаси сўнгги кунида "Лидс"га ўтишга рози бўлган. Клублар трансфер суммаси борасида келишиб олишган (10 млн), Жеймс "Лидс" базасига келиб, тиббий кўрикдан ўтиб, ўзига рақам танлаган, футболка билан расмга тушишга ҳам улгурганди. Бироқ кейин "Суонси" вакиллари алоқага чиқмай қўйишди — раҳбарият вакиллари ўртасида бу трансфер борасида келишмовчилик баҳсли вазият юзага келганди. Жеймс якунда "Суонси"да қолди, орадан ярим йил ўтиб "МЮ"га йўл олди.

Драматик сюжетлар вингерни мунтазам ҳамроҳи, лекин энди у аниқ "Лидс"да, буёғига нималар бўлишини вақт кўрсатади.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика