Левченко: "Бизни чемпионлик пойгасидан атайлаб чиқариб юборишди"
		
		28 oct 2023 21:39
        News	
	 
				 
				Левченко: "Бизни чемпионлик пойгасидан атайлаб чиқариб юборишди"
- Ўйин ҳақида ҳеч қандай изоҳ беришни истамайман. Майдонга нима рўй берганини ўзингиз кўрдингиз. Тушунтириб бўлмайдиган ҳодисалар рўй берди. Мен ҳаммасини биламан, аммо айта олмайман. Сизлар ҳам барчасини тушуниб турибсиз. Бошқа гапим йўқ.
- Апелляция беришни режалаштирмаяпсизларми?
- Апелляция нимани ўзгартириб беради. Уч очкони энди ҳеч ким қайтариб бера олмайди ёки ўйинни бошидан ўтказиб бўлмайди. Ҳамма кўрдику нима бўлганини. Одамлар кўрми ёки VARдагиларнинг кўзи ожизми. Мен яна бир маротаба такрорлайман. Ҳамма нима бўлаётганини тушуниб турибди. Мен ҳам нега бундай бўлаётганини биламан, фақат бу ҳақида оммага чиқиб гапиришга имконим йўқ.
- "Нефтчи" жамоаси жорий мавсум ҳакамлар қарори сабабли қимматли очколаридан маҳрум бўлди. "Андижон"га қарши учрашувда ҳакамларнинг хатоси сабаб жамоа уч очкодан қуруқ қолган эди. Бугун эса жуда баҳсли вазиятлар. "Нефтчи" жамоаси ҳакамлар "қурбони" бўлди деган фикрга қўшиласизми?
- Менинг фикрим ҳеч нимани ҳал қилмайди. Ушбу вазиятларда баҳо берадиган жавобгар инсонлар бор. Алоҳида комиссия бор. Барибир ҳеч нарса ўзгармайди. Ушбу ҳолат бугун бошлангани йўқ. "Бухоро"га қарши учрашувдаги пенальти. ОКМКга қарши ўйиндаги қизил карточка. Ўша вазиятларга қандай изоҳ бериш мумкин. Менга саволлар кўп, аммо мен ушбу саволларга жавоб топа олмаяпман. Апелляция беришимиздан фойда йўқ.
- Бугунги мағлубиятдан сўнг, "Нефтчи" клуби чемпионлик пойгасини тарк этдими?
- "Нефтчи"ни чемпионлик пойгасини атайлаб чиқариб юборишди. Яна бир маротаба такрорлайман, биз чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Бизни курашдан чиқариб юборишди. Мен ким "Нефтчи"ни тўхтатмоқчилигини биламан ва ким ушбу ишларни бошқараётганини биламан, бироқ кимлигини айта олмайман. ОКМКга қарши учрашувдаги вазият, бугунги учрашувдаги сўнги дақиқада пенальти берилиши мумкин бўлган вазият. Ҳакам ҳатто VARга мурожат қилмадику. Барчасини тушуниб турибман.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments