Latest news

17:48Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  8 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  3 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  3 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  12 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  3 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2

Левченко: "Натижа, турнир жадвалидаги ҳолат бизга босим ўтказмайди" News

Левченко: "Натижа, турнир жадвалидаги ҳолат бизга босим ўтказмайди"

"Пахтакор" - "Нефтчи" учрашувидан (0:1) сўнг меҳмон жамоа устози Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Витали Левченко: "Ўйин қийин бўлишини кутгандик. Чунки бу "Пахтакор" ва унда энг яхши футболчилар йиғилган. "Шерлар"нинг "Динамо"га қарши Кубокдаги ўйинини таҳлил қилиб, бугунги баҳсга тайёргарлик кўрдик. Тайёрлаганларимизни майдонда кўрсата олдик, йигитлардан миннатдорман".

- "Нефтчи" бу мавсум иккинчи марта "Пахтакор"ни мағлубиятга учратмоқда, бунинг сири нимада?

- Биз ҳар бир рақибга деярли бир хил тайёргарлик кўрамиз. Шунчаки рақиб ўйинларини кўп таҳлил қиламиз ва тўғри хулоса чиқаришга ҳаракат қиламиз. "Пахтакор" истисно эмас, уларга бўш ҳудуд бермасликка уриндик. "Шерлар" иккинчи бўлимда "Динамо"га қарши баҳсдаги каби вертикал ўйнай бошлашди. Биз бунга тайёр эдик, йигитлар олдиларига қўйилган вазифани уддалашди.

- Биринчи бўлимда "Нефтчи" кўпроқ ҳужум қилди, аммо иккинчи бўлимда ва голдан олдин "Пахтакор" ҳужумда фаол эди. Бу сизнинг кўрсатмангизмиди?

- Йўқ, "Пахтакор" агрессивроқ ўйнай бошлади, чунки ҳисоб уларни қониқтирмасди. Биз ҳимояланиб, қарши ҳужумга таяндик.

- "Пахтакор" устидан қозонилган ғалаба "Нефтчи"ни чемпионлик пойгасига қайтарадими?

- Биз аввалги баҳсларда ҳам ҳар бир очко учун курашгандик, бу ўйинда ҳам шундай бўлди. Учрашувлар ҳали кўп. Жадвалнинг пастки қисмидагилар ҳар бир очко учун жон-жаҳти билан курашади. Бунинг устида "Навбаҳор" ва "Насаф"га қарши ўйинлар бор. Биз пойгада эдик, баъзида омадимиз келди, баъзида йўқ.

- "Нефтчи"нинг мақсади чемпионликми ёки кучли учликда бўлишми?

- Келинг баландпарвоз гапларни айтмайман. Мақсадимиз - ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга уриниш. Мавсумни охирида кўрамиз, қаерда бўлар эканмиз.

- "Нефтчи" давралар оралиғида баъзи кучли футболчиларидан айрилди, танаффусдан сўнг ушбу ўйинчиларсиз ўйнаш қанчалик қийин бўлди?

- Биз футболчиларнинг маҳоратига эмас, жамоавий ўйинга таянамиз. "Нефтчи"ни лидерлар тарк этган бўлсада бу натижаларга таъсир қилмади.

- "Нефтчи" жорий мавсум Суперлигада мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Бу "Нефтчи"га босим берадими ёки аҳамиятсиз статистиками?

- Натижа, турнир жадвалидаги ҳолат бизга босим ўтказмайди. Ҳаммасини яхши тушуниб турибмиз. Таркибимизда бундай ҳолатларни бошидан ўтказган тажрибали ўйинчилар бор. Шунинг эвазига ҳар бир ўйинда фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Босим йўқ.


Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика