Latest news

21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  0 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  2 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  608 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  26 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  27 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  16 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3

Левандовски ва Клопп ўртасидаги ўзгача баҳс ҳақида эшитганмисиз?! News

Левандовски ва Клопп ўртасидаги ўзгача баҳс ҳақида эшитганмисиз?!

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп билан муносабатлари ҳақида гапириб ўтди.

Улар ўз вақтида "Боруссия Д"да бирга ишлашган.

2010 йилда айнан Клопп Левани Дордмундга олиб келган ва уни гол уришга илҳомлантириш учун ўзгача баҳс ўйлаб топган.

"Клубга келганимда немис тилида деярли гапиролмасдим. Мен фақат "данке" - "раҳмат"ни билардим. Об-ҳаво ёмғирли ва булутли эди. Машғулотлар интенсивлиги жуда ва жуда юқори эди.

Мен ўзимни кўрсатишни жуда ҳам хоҳлардим, Юрген эса мени руҳлантиришни. Шу сабаб дастлабки ойларда ўзаро кичик баҳс бойладик. Агар машғулотда мен 10та гол урсам, у менга 50 евро. Агар уролмасам, мен унга 50 евро.

Биринчи ҳафталарда деярли ҳар куни мен унга пул бердим. У куларди. Лекин, бир неча ой ўтганидан кейин вазият ўзгарди. Энди пуллар мени чўнтагимга туша бошлади.

Шу сабаб бир гал у менга шундай деди: "Стоп! Етарли, энди сен тайёрсан!", - дея Левандовскининг сўзларини келтирди "The Independent".

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика