Latest news

01:30Отабек Боймуродов: "Ҳар бир рақиб учун алоҳида тайёрланамиз"  0 01:08Конференциялар лигаси саралаши. "Фиорентина"дан суперкамбэк!  0 00:49Ўзбекистон U23 термаси Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  49 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  3 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  6 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  28 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  2 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2

Левандовски 9 дақиқа ичида 5та гол урди, олий лигамиздаги футболчиларчи? News

Левандовски 9 дақиқа ичида 5та гол урди, олий лигамиздаги футболчиларчи?

Роберт Левандовски кеча "Вольфсбург" дарвозасига 9 дақиқа ичида 5та гол урди.

Буни барча билиб бўлгани аниқ. Яна шу ҳақда ёзиб жонингизга тегмоқчи эмасмиз. Шунчаки олий лигамиз тарихига назар солиб бир ўйинда 5та гол урган футболчиларни ёдга олишга қарор қилдик.

Фурқат Эсонбоев


1992 йилги мавсумда "Наврўз" клуби ҳужумчиси Фурқат Эсонбоев "Шаҳрихончи"га қарши ўйинда рақиб дарвозасига 5та гол уришга муваффақ бўлган. Ўша ўйин 7:0 ҳисобида Андижон клуби ғалабаси билан тугаганди.

1996 йил "Трактор" вакили Дилшод Ўрмонов Урганчнинг "Динамо" клуби билан учрашувда пента-трик қайд этган. Ўшанда "тракторсозлар" 6:1 ҳисобида зафар қучишганди.

1997 йилда бир йўла икки футболчи бир ўйинда 5та гол урган. "Дўстлик" ҳужумчиси Жаъфар Ирисметов "Хоразм" билан ўйинда (8:1) бешта тўп киритган. "Навбаҳор" вакили Олег Шацких "Сурхон" тор-мор этилишида (9:0) бешта голи билан ўзининг катта хиссасини қўшган.


Улуғбек Бақоев (чапда)


2000 йил "Бухоро" ҳужумчиси Улуғбек Бақоев ҳозирга қадар сақланиб келаётган рекордни қайд этган. Гап шундаки футболчи "Темирйўлчи"га қарши ўтган ўйинда ўз ҳисобига 6та гол ёзиб қўйган. Ўша баҳс 6:1 ҳисобида ўз якунига етган. Олий лигамиз тарихида бошқа ҳеч қайси футболчи бир ўйинда гекса-трик қайд этмаган.

2001 йил ҳозирги кунда "Орол"ни бошқараётган Неъматулла Қуттибоев "Пахтакор" сафида "Семурғ"ни 5 бор ранжитган. Учрашув Тошкент клубининг 8:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган.

Неъматулла Қуттибоев


2002 йилда Навоийнинг "Зарафшон" клуби таркибида Алишер Холиқов "Сўғдиёна"га қарши баҳсда 80 дақиқа ичида 5та тўп киритганди.

2006 йил уч нафар футболчи пента-трикка эришган. "Нефтчи" ҳужумчиси Носир Отақўзиев "Хоразм" билан бўлган ўйинда (8:2) 36 дақиқа ичида 5та гол урган.

"Динамо" ҳужумчиси Ҳамдам Раҳмонов "Андижон" билан ўйинда 49 дақиқи ичида ўз ҳисобига 5та гол ёзиб қўйган - 6:1.

"Навбаҳор"нинг туркманистонлик легионери Ориф Мирзоев "Хоразм" билан учрашувда 5та гол уриш учун 79 дақиқа сафрлаган. Ўша ўйинда Наманган клуби 10:0 ҳисобида зафар қучганди.


Шундан буён олий лигамизда бир ўйинда 5та гол урадиган мард топилмаяпти. Қуйида сўнгги йилларда 3та ва ундан кўп голни қисқа вақт ичида урган футболчилар билан танишинг:

2004 йилги мавсумда "Пахтакор" сафида ўйнаган Владимир Шишелов "Сурхон"га қарши кечган баҳсда 4 дақиқа ичида 3та гол уришга муваффақ бўлганди.

2005 йилда "Пахтакор" ҳужумчиси Анвар Солиев "Локомотив" билан баҳсда 10 дақиқа ичида хет-трикка эришганди. Ўша мавсумда "Нефтчи" тўпурари Анвар Бердиев "Бухоро" билан ўйинда 11 дақиқа ичида 3та гол урганди.

2007 йил "Пахтакор"нинг африкалик ҳужумчиси Ихеруоме Уче "Қизилқум" билан ўйинда 5 дақиқа ичида 3та гол урган! Ўша ўйин "шерлар"нинг 11:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаганди.

Ривалдо


Ўша йили "Нефтчи" ҳужумчиси Носир Отақўзиев "Тўпаланг"га қарши учрашувда 3та голни 7 дақиқа оралиғида урган.

2009 йилда бразилиялик Ривалдо "Сўғдиёна"га қарши ўйинда 18 дақиқа ичида тўртта гол урганди.

2013 йил "Локомотив" тўпурари Фарҳод Тожиев 3та гол уриш учун 13 дақиқа сарфлаган. Ўша йил Зафар Тўраев "Қизилқум" сафида 14 дақиқа ичида "Гулистон"га 3та тўп киритганди.

2014 йил "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов 9 дақиқа ичида "Машъал" дарвозасига 3та гол урганди.

Сардор Рашидов



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика