Latest news

21:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  69 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  9 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  4 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  4 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  13 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  2 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  8 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  1 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  33 15:50Ўртоқлик учрашуви. "Қизилқум" - "Арал" 3:3  2 15:20Ҳар ишда бир ҳикмат бор  16

Леонид Сенкевич: “Сафардаги ғалаба футболчиларимизга ўзларига бўлган ишончни қайтаришга хизмат қилади” News

Леонид Сенкевич: “Сафардаги ғалаба футболчиларимизга ўзларига бўлган ишончни қайтаришга хизмат қилади”

Про-лига 24-туридан ўрин олган “Ифтихор” - “Локомотив-БФК” (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Леонид Сенкевич “championat.asia” сайтига интервью берди.

Биз бугун иккинчи давра қозонилган дастлабки ғалабамиздан жудаям мамнунмиз. Бу ғалаба клубимиз раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчиларимиз, умуман барча жамоамиз аъзоларини хурсанд қилади. Бугунги ўйинни ўзинглар кўриб гувоҳ бўлдинглар, бизни ғалабамиз тасодифий бўлмади, жуда қийин, беллашувларга бой яхши ўйин ўтказдик. Бугун жамоамиз футболчилари учрашув олдидан берилган кўрсатмаларни жуда яхши бажаришди, ўйинимиз ривожланиб бораётганидан хурсандмиз. Албатта бугун жамоамиз раҳбари учрашувни стадиондан кузатмади, лекин биз унга қўнғироқ қилиб айтамиз, биз ғалаба қозондик деймиз, у бундан хурсанд бўлиши тайин. 

Бу ғалаба футболчилармизни ўзларига бўлган ишончни қайтаришга, кейинги учрашувларда майдонга кучли иштиёқ билан тушишларига хизмат қилади. Яна такрорлайман, бугунги учрашув учун барча футболчиларимизга, мураббийлар штабига, ёрдамчиларимга миннатдорчилик билдираман. Бугун кўрсатган ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим. “Ифтихор” жамоасига кейинги учрашувларда омад тилайман!

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика