Лео Месси: "Парижда бахтли эмасдим"
28 feb 2025 22:18
News
Лео Месси: "Парижда бахтли эмасдим"
"Интер Майами" футболчиси Лео Месси ПСЖдаги фаолиятини ёдга олди.
"Парижда икки йилни ўтказдим. Бироқ бу менга ёқмади. У ерда бахтли эмасдим.
Кейин MLS'да фаолиятимнинг бир қисмини ўтказишни ўйладим. Буни доимо хоҳлаганман.
"Интер Майами"нинг лойиҳаси менга ёқди, клуб ўсмоқда, ривожланмоқда. Бу ерга келишни, клубга ёрдам беришни истадим. Шунингдек, MLS'нинг жаҳондаги брендига катта таъсир ўтказмоқчи бўлдим.
MLS'ни тез ва кучли лига деб айта оламан. Ҳозир бу ерда кўплаб ёш футболчилар келишмоқда. Барча жамоалар ҳужум қилишга, голлар уришга, очиқ ўйин кўрсатишга интиляпти.
Келажагим? Бу ерда ўзимни яхши ҳис қиляпман ва ҳар бир лаҳзадан, клуб, ўйинлар, дўстлар, оилам билан завқ оляпман. Келажагим ҳақида олдиндан гапиришни истамайман", - деди Месси.
Link :
Source : Fox Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
17:27
"Невараларимга айтиб берадиган гапим бор". Фалькао Роналду ва Месси даврида яшагани ҳақида гапирди 14
16:28
"У даҳо эмас!" Капелло Роналдуни Месси, Марадона ва Роналдо билан солиштириб бўлмаслигини айтди 33
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Comments