Latest news

12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0

Лэмпард: “Ғалабага иштиёқимиз кучли” News

Лэмпард: “Ғалабага иштиёқимиз кучли”

“Челси” бош мураббийи Френк Лэмпард жамоасининг Англия кубоги ярим финалида “Манчестер Юнайтед”га қарши кечадиган баҳси олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мен фақат ва фақат ушбу мавсум ҳақида ўйлаяман. Бу жамоамиз, футболчилар ва раҳбарият учун ҳам катта аҳамият касб этади.

Йил қийин кечди. Баъзида кимлардир бизни маълум бир даражага чиқишимизга ишонишмади. Ҳозир биз Англия кубоги ярим финалига етиб келдик ва ушбу турнирда ҳар томонлама яхши формада эканлигимизни кўрсата олаяпмиз. Финалга йўл олишимиз учун эса ҳақиқатан ҳам хозирда кучли ўйин кўрсатаётган яна бир жамоа билан кураш олиб боришимизга тўғри келади. Бу ҳолат ҳам ғалаба қозонишимиз учун қайсидир маънода туртки беради, қолган барча гап сўзлар шу жойда ортда қолади. Энг муҳими бу ўйин жамоа учун ҳам, клуб раҳбарияти учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Мен футболчи сифатида ҳам ушбу турнирда ғолиб чиққанман. Бу борада менга омад кулиб боққан. Отам ҳам 1975 ва 1980 йилда ушбу мусобақада кубокни қўлга киритган. Демоқчи бўлганим бу турнир болалигимдан мен  учун ўта муҳим аҳамият касб этади ва  йиллар давомида мусобақага нисбатан қарашларим ўзгармаган. Албатта мен мураббийга айлангач, жамоам қатнашадиган ҳар бир турнир аҳамиятли. Мен “Уэмбли”да жамоамни ушбу турнир ярим финалига бошлаб тушишдан фахрланаман. Гарчи рақибимиз ҳам айни пайтда АПЛда бетакрор ўйин намойиш этиб, ғалабаларга сазовор бўлаётган жамоа бўлсада, якшанба кунги баҳс мен учун ўзгача шарафли ва фахрлидир”, дея Лэмпарднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Челси” клуби расмий сайти.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика