Latest news

10:03“Галатасарой“ Санедан сўнг яна бир ТОП футболчи билан шартнома имзоламоқчи  0 09:38“Зенит“ Бразилия терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолашга яқин  0 09:10Ҳакамларимиз янги бренд либосларида майдонга тушади  1 08:43“Наполи“га “Ливерпуль“ ҳужумчиси керак  0 08:18Суперлига. ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  0 07:47Хоразмдаги стадиондаги асосий муаммолардан бири бартараф этилди  2 07:20Расман: Томас Франк — “Тоттенхэм“ бош мураббийи  0 01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  6 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  16 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  3 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  4 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  4

ЛегионерУз. Қатарда нурсиз шанба. Абдухолиқов жамоасига 6 та гол уришди, Турсуновникига 4 та News

ЛегионерУз. Қатарда нурсиз шанба. Абдухолиқов жамоасига 6 та гол уришди, Турсуновникига 4 та

Ватанидан ташқарида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар ҳақида маълумотлар камдек туюлади. Мана шу кемтикни қўлдан келганча тўлдиришга ҳаракат қиламиз.

Қатар Юлдузлар Лигаси

Санжар Шоаҳмедов ва Сардор Рашидов Доҳадан жўнаб кетгач, Қатарда ўзбекистонлик икки футболчи қолди: Санжар Турсунов ва Темурхўжа Абдухолиқов. Шанба оқшоми улар тўп сурадиган жамоаларга омадли келмади. Ҳар икки футболчимиз мағлубият билан юзлашди. 

Темурхўжа билан суҳбатлашдик. Айтишича, раҳбарият жамоа олдига минимум 4-ўринни қўлга киритишни вазифа қилиб белгилаган. Боиси, бу Чемпионлар Лигасига йўлланма бериши мумкин бўлган поғона.

Айни пайтда “Ас-Сайлия” 4-ўринни эгаллаб турибди. Кучли учликка кириш имконияти жуда кам. Бироқ мана шу 4-ўринни сақлаб қолишнинг имкони бўлармикин? Ахир Абдухолиқов жамоадошлари охирги ўйинда 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Al-Sadd

Qatar Stars League . Round 13

20/01/2018, 18:25

0
:
6
Finished

Al-Sailiya

45'
90'

“Мезбонлар 2 та гол ургач, жамоамиз ўйинни ташлаб юборди. Иккинчи бўлимда ҳаммаси чалкашиб кетди — дейди Абдухолиқов. — Шунақаси ҳам бўлиб туради. Бу мағлубиятни эсдан чиқариб, кейинги ўйинларни ютишимиз керак. Чунки “Ас-Садд”га қарши ҳамма ёмон ўйнади: дарвозабондан тортиб, ҳужумчиларгача”.

Хави тўп сурадиган жамоага қарши ўйинда Абдухолиқовда гол уриш учун имконият ҳам бўлмаган. Ўйиндан кейин футболчиларнинг кайфияти жуда тушкун бўлгани учун, ортиқча гап ҳам гапирилмаган. Бугун — душанба куни даҳшатли мағлубият сабаблари таҳлил қилиб чиқилади. 

“Жамоа ютқазиб қўйса, биринчи айб легионерлардан изланади. Шунинг учун ҳам бу ерда ҳамма ўйинда максимал югуришга ҳаракат қиламиз”, — деди Абдухолиқов. “Ас-Садд”га қарши ўйинда Темурхўжадан ташқари жазоирлик Нодир Белҳож, бразилиялик Вагнер Рибейро, руминиялик Валентин Лазар тўп сурганди. Аммо бунинг ҳеч қандай фойдаси бўлмади. 

Абдухолиқов айни пайтда тўпурарлар орасида 7-ўринни эгаллаб турибди. Дастлабки 10 таликда асли Қатардан бўлган бирорта ҳам футболчи йўқлиги эътиборга молик. 


Санжар Турсунов тўп сурадиган “Ал-Ҳаритият” клубининг нафас олиши унчалик яхши эмас. Лига аутсайдерларидан бирига айланиб қолган жамоа 13-турда қандайдир каромат кўрсатиши қийин эди. Хави жамоаси билан рақобатлашаётган “Ар-Райян” кутилганидек Турсунов жамоасига имконият қолдирмади. 

Al-Rayyan

Qatar Stars League . Round 13

20/01/2018, 20:35

2
:
4
Finished

Al-Khuraitiat

45'
90'

“Ал-Харитият” бош мураббийи Санжар Турсуновни бошланғич таркибга киритмади. Унинг жамоаси биринчи бўлимнинг ўзидаёқ 3 та гол ўтказиб юборгач, мураббий ечиниш хонасига кириб кетаётганидаёқ Турсуновга машғулотни бошлашни буюрди. 

Шу тариқа ўзбекистонлик легионер иккинчи бўлим бошидаёқ майдонда пайдо бўлди ва меҳмонлар ўйини жонланди. Улар ҳатто дурангга яқин ҳам келаётганди. Бироқ ҳужумга ўтиб кетган жамоа ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда жазоланди.

“Иккинчи бўлимда ўйиннинг боришини ўз томонимизга ўзгартира олдик. Бироқ якунда барибир тўртинчи голни ўтказиб юбордик. “Ар-Райян” ҳақида биласиз, соврин учун кураш олиб бораётган жамоа. Бизда 4 нафар легионер бўлса, уларда 9 та. Шулардан 5 нафари лимитни бузиб қўймаслик учун Қатар фуқаролигини олган”, — деди Санжар Турсунов.

Турнир жадвалида “Ас-Сайлия” раҳбарият талаб қилаётган ўринни эгаллаб турибди. Санжар Турсунов жамоаси эса хавфли зонада. Регламентга кўра, 12-ўрин эгаси Юлдузлар Лигаси билан хайрлашади. 11-ўрин соҳиби эса плей-оффда ўйнайди. “Ал-Ҳарайтият” ҳозир шундай мавқеда. 

Championat.asia статистикаси 

Author :
Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика