Latest news

13:18Суперлига. Плей-офф: "Арал" – "Бухоро". Таркиблар маълум   0 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  6 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  10 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12

Легионерлар. Бугун Шомуродов, Ғаниев, Абдихолиқов жамоалари ўйнайди News

Легионерлар. Бугун Шомуродов, Ғаниев, Абдихолиқов жамоалари ўйнайди

Бугун, 13 май куни бир нетча ўзбекистонлик футболчилар ўз клублари сафида майдонга тушишади.

Корея

Корея К-Лига 13-турида "Канвон" "Сувон Блюуингс"ни қабул қилади. Икром Алибоев жамоаси айни пайтда 11-ўринда бораётган бўлса, рақиб 12-ўринда. Хавфли зона жамоалари ўртасидаги тўқнашув 15:00 да бошланади.


БАА

Азиз Ғаниевнинг "Шабаб Ал Аҳли" клуби БАА Биринчи дивизиони 26-турида "Ажман" билан беллашади. Муддатидан олдин чемпионликка эришган "Шабаб Ал Аҳли"нинг ўйини Тошкент вақти билан 20:35 га белгиланган.


Қозоғистон 

Бобир Абдихолиқов ва Шаҳбоз Умаровнинг "Ордабаси" жамоаси Қозоғистон Премьер-лигаси 9-турида "Мақтараал" меҳмони бўлади. Мазкур учрашув 20:00 да старт олади. Айни пайтда "Ордабаси" 3-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Мақтараал" охирги ўринга жойлашган.


Беларусь 

Абдуқодир Ҳусанов ҳамда Амирбек Бакаевнинг "Энергетик-БГУ" жамоаси 8-тур доирасида "Минск"ка қарши баҳс юритади. Учрашув 19:00 да бошланади.

Шаҳзод Убайдуллаевнинг "Шахтёр" Солигорск клуби эса "Динамо-Брест" билан ўйнайди. Баҳс 23:00 да бошланиши режалаштирилган.


Россия

Ҳусайн Норчаев ўйнайдиган "Алания" клуби МФЛ 31-турида "Краснодар-2" билан рўбарў келади. "Алания" ҳозир 3-ўринда бормоқда, рақиб эса сўнгги поғонадан жой олган. Баҳс 17:00 да старт олади.

Вагиз Галиуллиннинг "Нефтехимик" жамоаси ўз уйида "Родина"ни қабул қилади. Беллашув 19:30 да бошланади. 

Рустам Ашурматов ҳамда Умарали Раҳмоналиевнинг "Рубин" клуби "Акрон" билан тўқнаш келади. Баҳс 20:00 га белгиланган.

Ҳожимат Эркиновнинг "Торпедо" жамоаси РПЛ 27-турида "ЦСКА"га рақиблик қилади. Учрашув бошланиш вақти – 21:00.


Италия

Элдор Шомуродов тўп тепадиган "Специя" клуби ўз майдонида "Милан"ни қабул қилади. Айни пайтда мезбонлар 18, меҳмонлар эса 5-ўринда боришяпти. Мазкур учрашув 21:00 да бошланиши режалаштирилган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика