Latest news

20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  10 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  4 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  5 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  5 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  2 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  5 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  6 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2

Легионер дарвозабон, ОКМК устози ва бошқалар — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари News

Легионер дарвозабон, ОКМК устози ва бошқалар — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 12-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг энг яхши дарвозабони – Марин Любич ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу тур ўз майдонида "Олимпик"ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувнинг 42-дақиқасида "қалдирғочлар" 9 киши бўлиб қолишди ва мағлуб бўлишлари аниқдек эди. Аммо баҳс давомида Любич бир неча бор жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Айниқса, иккинчи таймга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда пенальтидан йўлланган зарбадан кейин тўпни қайтариб, "Бунёдкор"ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Шу тариқа Любич турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг энг яхши мураббийи – Миржалол Қосимов (ОКМК)

Миржалол Қосимов ОКМК бош мураббийига айлангач "Пахтакор"ни умуман мағлуб эта олмай келаётгани ҳақида статистикани кўрмаган мухлис бўлмаса керак. Мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб турган ОКМК ёзги танаффусга 1-ўринда чиқиб кетишни жуда ҳам хоҳлаётгани аниқ эди. Олмалиқда ўтган ОКМК - "Пахтакор" учрашувда майдон эгалари баҳс давомида икки марта ҳисобда ортда боришди ва якунда иродали ғалабага эришишди - 4:2. Эътиборлиси, Қосимов иккинчи тайм охирида майдонга туширган икки грузиялик футболчиларнинг голлари Олмалиқ клубига ғалаба келтирди. Шу тариқа ОКМК устози Миражлол Қосимов турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг энг яхши футболчиси – Хуршид Ғиёсов (ОКМК)

ОКМКнинг "Пахтакор" устидан қозонган ғалабасида Хуршид Ғиёсовнинг ҳиссаси катта бўлди. Майдонда катта кўламдаги ишни бажарган футболчи ўзига нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан ҳам гол урганини қўшимча қилиш керак. Умуман олганда, Ғиёсов ўйин давомида жуда фаол бўлди ва сайтимиз талқинига кўра 12-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Анваржон Хожимирзаев ("Динамо")

"Динамо" - "Андижон" учрашуви билан Самарқандга катта футбол қайтди. Шу куни Самарқанддаги стадионга йиғилган 10 мингдан зиёд мухлислар иккита чиройли гол гувоҳига айланишди. 36-дақиқада мезбонлар вакили Анваржон Хожимирзаев томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.



 


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика