Latest news

07:25Про лига. Бугун 19-турга старт берилади  0 06:10Миллатлар лигаси. Швейцария - Испания, Испанлар 10 киши бўлиб 9 та зарба беришди ва 4 та гол уришди  0 06:00Миллатлар лигаси. Португалия - Шотландия, Роналду захирадан тушиб баҳс тақдирини ҳал қилди  1 01:47Миллатлар лигаси. Роналду захирадан тушиб Португалияга ғалаба олиб келди, Испания ўн киши бўлиб меҳмонда йирик ҳисоб қайд этди, Хорватия ва Швециядан уйдаги ғалабалар  3 01:02Анасхон Раҳматов: "Терма жамоамизга Жаҳон чемпионати давомида имкон қадар ёрдам беришга ҳаракат қиламан"  1 00:58"Атлетико" футболчиси жароҳати боис Аргентина терма жамоасидан Мадридга қайтади  0 00:30Хосе Венансио Лопес: "Энг муҳими хатоларга йўл қўймаслигимиз керак. Бугун 36 дақиқа давомида тартибли ўйин кўрсатдик"  1 00:05Аббосбек Файзуллаев: "Хато қилган жамоалар Жаҳон чемпионатидан қуруқ қоладиган босқич бошланди"  2 23:45Элдор Шомуродов: "Бишкекка уч очкони қўлга киритиш учун келдик"  10 23:26Футзал. Тожикистон ЖЧда гуруҳдаги рақибимиз — Нидерландияни мағлуб этди  0 23:05Миллатлар лигаси. Бешта ўйин якунига етди  2 22:45Мундиал-2026. Рустам Ашурматов "Бунёдкор" академиясига қандай келиб қолгани ва 2 миллион сўм маош ҳақида   3 22:43Қирғизистон терма жамоаси футболчилари Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан нималар дейишди?  11 22:20Милитао ўнг сон зўриқиши сабаб 10 кунни ўтказиб юборади  0 21:41Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўртоқлик ўйинда ҳам Бразилияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  15

Лаудруп жамоаси “Бунёдкор” меҳмони News

Лаудруп жамоаси “Бунёдкор” меҳмони

Ўтган турда ўз майдонида кутилмаганда “Персеполис”га имкониятни бой бериб қўйган “Бунёдкор” Тошкентда Қатарнинг “Лаҳвия” клубига қарши беллашувда ўша ўйиндаги йўқотиш ўрнини тўлдиришга уриниб кўради.
“ЛАҲВИЯ” ФУТБОЛ КЛУБИ
Лақаби:
“қизил рицарлар”
Ташкил топган йили: 1938
Стадиони: “Абдуллоҳ Бин Халифа”, 10 минг томошабинга мўлжалланган
Хўжайини: Шайх Абдуллоҳ Ал Тани
Бош мураббийи: Микаэль Лаудруп (Дания)
Эришган ютуқлари: Қатар чемпиони (2011, 2012, 2014), Валиаҳд Шаҳзода Кубоги соҳиби (2013).

“Лаҳвия” узоқ йиллик тарихга эга. Илк бор 1938 йил “Ал Шорта” номи билан тузилган клуб узоқ йиллар мобайнида ҳеч қандай муваффақиятларга эришмаган. Фақат 2009 йилга келиб жамоа номи “Лаҳвия”га ўзгаргач, совринларга эриша бошлади. Жамоа Қатардаги клублар орасида энг катта бюджетга эга. Клубга Шайх Абдуллоҳ Ал Тани хўжайин саналади. 2009 йил қуйи лигада зафар қучган жамоа 2011, 2012 ва 2014 йилларда Қатар чемпионлигини қўлга киритди.



2013 йил ушбу клуб “Пахтакор” билан тўқнаш келиб, 3:1 ва 2:2 ҳисобларини қайд этганди. Ўша мавсумда жамоа ОЧЛда ғолиб чиқиш учун даъвогарлардан бири сифатида эътироф этилганди. Чунки таркиб жуда кучли эди. Айни пайтда “Лаҳвия”нинг таркиби аввалгичалик кучли эмасдир, лекин барибир яхши савиядаги футболчилар жамланган.
2013 йил “Лаҳвия” ўз стадионида ўйинларни ўтказиш имкониятига эга бўлди. 15 февралда “Ал Хор”га қарши ўйинда стадионда илк расмий ўйин ўтказилди. 10 минг мухлисга мўлжалланган стадион қурилиши 2 йилга яқин давом этди.

Жамоани даниялик Микаэль Лаудруп бошқармоқда. Дания тарихидаги энг яхши ўйинчи саналган Лаудруп “Лацио”, “Ювентус”, “Барселона”, “Реал” ва “Аякс” сингари машҳур клублар сафида етакчилардан бири бўлган. Мураббийлик фаолиятида у “Хетафе”, “Спартак”, “Суонси” каби жамоаларга бошчилик қилди.



Микаэль ЛАУДРУП
Туғилган санаси
: 15.06.1964
Туғилган жойи: Фредериксберг, Дания
Футболчиликдаги амплуаси: ҳужумкор ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1981-1982 КБ 14    (3), 1982–1983 “Брондбю” 38   (24), 1983–1985 “Лацио” 60 (9), 1985–1989 “Ювентус” 102 (16), 1989–1994 “Барселона” 167 (49), 1994–1996 “Реал” 62 (12), 1996–1997 “Виссел Кобе” 15 (6), 1997–1998 “Аякс” 21 (11).
Дания терма жамоасида 1982–1998 йилларда 104 учрашувда 37 тўп киритган.
Бошқарган жамоалари: 2000–2002 Дания терма жамоаси (ёрдамчи), 2002–2006 “Брондбю”, 2007–2008 “Хетафе”, 2008–2009 “Спартак”, 2010–2011 “Мальорка”, 2012–2014 “Суонси”, 2014 йилдан “Лаҳвия”да.
Эришган ютуқлари: Қитъалараро кубок соҳиби-1985, Италия чемпиони-1986, Испания Кубоги соҳиби-1990, Испания чемпиони-1991, 1992, 1993, 1994, 1995, Испания Суперкубоги соҳиби-1991, 1992, УЕФА Кубоги ғолиби-1992, УЕФА Суперкубоги соҳиби-1992, Голландия чемпиони-1998, Конфедерациялар Кубоги соҳиби-1995.
Дания чемпиони-2005, Дания Кубоги соҳиби-2003, 2005, Англия Лига Кубоги ғолиби-2013, Даниянинг энг яхши футболчиси-1982, 1985, Дания тарихидаги энг яхши футболчи.

Жамоа таркибига назар ташлайдиган бўлсак, ўзгача бир ҳолатга гувоҳ бўламиз. “Лаҳвия”да легионерларнинг умумий сони 10 нафардан ортиқ, бироқ уларнинг аксарияти Қатар фуқаролигини олишга улгургна. Амин Лекомте Марокаш, Дама Траоре Франция, Муҳаммад Трезор Конго, Карим Будиаф Жазоир, Себастьян Куинтана Уругвай ва Луиз Жуниор Бразилияда таваллуд топган. Кейинчалик Қатар фуқаролигини қабул қилганлар.

Улардан ташқари кореялик Нам Тай Хи, тунислик Юсуф Мсакни, Владимир Вайсс Словакия, Чико Флорес Испаниядан легионер сифатида таклиф этилган. Жамоа сафида Куинтана, Мсакни ҳамда Нам Тай Хи асосий тўпурарлардир. Жамоа барча чизиқларда тажрибали ва маҳоратли футболчиларни жамлашга улгурган.



Дарвозабонлар
1. Муҳаммад Бакри
33. Аҳмад Ҳатами
40. Амин Лакомте
90. Иванилдо Родригес

Ҳимоячилар
2. Муҳаммад Муса
3. Аҳмад Ёсир
4. Чико Флорес (Испания)
6. Даме Траоре
7. Ҳолид Муфта
11. Талал Қаҳтони
14. Муҳаммад Трезор

Ярим ҳимоячилар
8. Луиз Жуниор
9. Абдулраҳмон Муҳаммад
10. Нам Тай Хи (Жанубий Корея)
12. Карим Будиаф
13. Муҳаммад Ҳарби
15. Осама Сафади
16. Абдулҳади Салоҳ
19. Али Базмандеган
20. Али Афиф
24. Ҳолид Радван
28. Юсуф Мсакни (Тунис)
70. Исмоил Муҳаммад
77. Аҳмад Эмади
79. Владимир Вайсс (Словакия)

Ҳужумчилар
5. Муҳаммад Раззоқ
23. Себастьян Сория
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика