Лапорта Леонинг шартномасини муҳокама қилиш учун Мессининг отаси билан учрашди. "Барса" сардори икки йилдан сўнг АҚШга йўл олмоқчи
29 apr 2021 10:38
News
Лапорта Леонинг шартномасини муҳокама қилиш учун Мессининг отаси билан учрашди. "Барса" сардори икки йилдан сўнг АҚШга йўл олмоқчи
"Барселона" сардори Лионель Месси Каталония клубида қолиши мумкин.
"Барса" президенти Жоан Лапорта ўйинчининг отаси ва агенти Хорхе Месси билан учрашди. Улар ресторандаги кечки овқатда Мессининг шартномаси билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишди. Қайд этиш керакки, музокаралар позитив кайфиятда ўтди.
Хорхе Месси клубнинг ҳозирги иқтисодий аҳволидан хабардор - унинг ўғли биринчи йилда янги шартномага биноан иш ҳақини икки баравар қисқаришига тайёр. Шу билан бирга у узоқ муддатли шартнома ҳақида ўйламоқда - 10 йилга.
Лео футболчи сифатида ўйнашни давом эттириши, кейин MLS'га йўл олиши, шундан сўнг эса "Барселона"нинг спорт департаментига қайтиши мумкин.
Link :
Source : Mundo Deportivo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments