ЛаЛига жамоаси футболчиларининг бутса ва қўлқопларини ўғирлаб кетишди. Машғулот бекор қилинди
		
		05 may 22:33
        News	
	 
				 
				ЛаЛига жамоаси футболчиларининг бутса ва қўлқопларини ўғирлаб кетишди. Машғулот бекор қилинди
Жума куни Мадрид клуби Ла Лига доирасида "Хетафе"ни (1:0) мағлуб этди ва икки кун дам олиш имкониятига эга бўлди.
Жамоа душанба куни эрталаб машғулот базасида йиғилиши керак эди.
Бироқ, As нашри Unión Rayo’га таяниб хабар беришича, ҳеч ким белгиланган вақтда майдонга чиқмаган. Маълум бўлишича, машғулотнинг бекор қилинишига дам олиш кунлари содир бўлган бутса, қўлқоп ва бошқа инвентарларнинг ўғирланиши сабаб бўлган. Маълумотларга кўра, "Райо Вальекано" машғулот базасида спорт кийимлари, жумладан, ўйинчиларнинг кўплаб бутсалари ўғирлангани туфайли биринчи жамоа машғулотлари тўхтатилган.
Қайд этилишича, бу каби ҳодиса биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Ўйинчилар клуб президенти Рауль Мартин Пресага мурожаат қилиб, муаммони ҳал қилиш чораларини кўришни сўрашган.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments