Latest news

17:20Хави "Олтин тўп" ютмагани ҳақида: "Ўзимни Месси ва Роналдудан устун деб ҳисобламайман, мен ўйинларни якка ўзим ютиб олишга қодир эмас эдим"  1 17:20Тўйини ҳам қадрдон клубида ўтказган "ўзбек Фергюсони" 78 ёшда!  5 16:59Муҳаммадали Ўринбоев: "Франция — Европанинг топ жамоаси, саралашга тайёр ҳолатда борамиз"  3 16:45Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч кимдан қўрқмаймиз, лекин ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашамиз"  1 16:24"Арсенал" 80 млн. евролик трансфер бўйича музокара ўтказмоқда  2 16:05Мажид Ҳасан: "Узоқ вақтдан бери мағлубиятга учрамай келаётган Ўзбекистонга қарши икки баравар куч билан майдонга тушишимиз лозим"  6 15:40Али Хасиф: "Ўзбекистон енгиб бўлмас тўсиқ эмас"  16 15:24Аллегри "Милан"га қайтди  1 15:12"Реал" янги футболчисини эълон қилди  17 15:03БАА терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 14:44Эшитдик-да! "Нефтчи" раҳбариятида истеъфо  14 14:44"Дутор" ва "Котта Болла"дан ғалабалар — Like Cup мусобақасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:51Доннарумма вакили ПСЖ ҳақида: "Агар янги шартнома имзоламасак, бошқа вариантларни кўриб чиқамиз – ҳеч нарсани истисно қилмаймиз. Жанлуижи Парижда хурсанд".  0 13:12Россияга қарши баҳс учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  7 12:43Ўзбекистон - Қатар учрашуви учун чипталар офлайн сотилади  23

ЛаЛига. Чемпионлик учун курашаётган "Барселона" ўз стадионида мағлубиятга учради News

ЛаЛига. Чемпионлик учун курашаётган "Барселона" ўз стадионида мағлубиятга учради

Испания чемпионати 33-туридан ўрин олган навбатдаги баҳс якунига етди.

Barcelona

Lionel Messi - 23'

LaLiga . Round 33

29/04/2021, 23:00

2
:
1
Finished

Granada

Darwin Machis - 63', Jorge Molina - 79'

Stadium: Camp Nou, 0 spectators

Referee: Pablo Gonzalez

45'
90'
23'  Lionel Messi
23'  Antoine Griezmann
72'  Oscar Mingueza (Ousmane Dembele)
72'  Ilaix Moriba (Pedri)
81'  Sergio Busquets (Trincao)
20'  Roberto Soldado
43'  Nehuen Perez
61'  Roberto Soldado (Jorge Molina)
61'  Yan Brice Eteki (Maxime Gonalons)
63'  Darwin Machis
76'  Darwin Machis (Adrian Marin)
79'  Jorge Molina
79'  Adrian Marin
86'  Luis Suarez (Fede Vico)
89'  German Sanchez
90'  Adrian Marin



"Барселона" – "Гранада" 1:2

"Камп Ноу"

Голлар: 1:0 – 23 Месси, 1:1 – 63 Мачис, 1:2 – 79 Молина.

"Барселона" – тер Стеген, Серджи Роберто, Мингеса (Дембеле, 72), Умтити, Альба, Бускетс (Тринкау, 81), Мориба (Педри, 72), де Йонг, Пике, Месси, Гризманн.

"Гранада" – Эскандель, Фулькье, Перес, Диас, Кини, Этеки (Гоналон, 61), Эррера, Мачис (Марин, 76), Херман Санчес, Суарес (Вико, 86), Сольдадо (Молина, 61).

Огоҳлантиришлар: Сольдадо (20), Перес (43), Херман Санчес (89).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Ўйин якунланишига саноқли дақиқалар қолмоқда. "Барселона" жуда оғир вазиятда.

81. Бускетс ўрнига Тринкау майдонга тушди. Куман таваккалга қўл урди.

79. ГОООЛ! "Гранада" ҳисобда олдинга ўтиб кетди. Нималар бўляпти? Захирадан ўйинга қўшилган Молина қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

78. Мессининг жаримадан йўллаган тўпи жонли деворга тегиб қайтди, ҳужумнинг иккинчи тўлқини ҳам муваффақиятсизлик билан якун топди.

77. "Барселона" яқиндагина майдонга тушган Дембеле қаноти орқали ҳужум ташкил қилишга уринмоқда.

72. Ўзгаришлар: Мориба ва Мингеса ўрнига Дембеле ҳамда Педрилар майдонга тушишди.

69. "Барселона" устози энди трибунадан туриб телефон орқали ассистентига кўрсатмалар бермоқда.

66. Четлатиш: "Барселона" бош мураббийи Рональд Куман сўзлари учун четлатилди. Энди у баҳсни трибунадан томоша қилади.

63. ГОООЛ! "Гранада" ҳисобни тенглаштирди! Дарвин Мачис "Барселона" ҳимоячисининг хатосидан фойдаланиб, Тер Штеген дарвозасини ишғол қилди.

60. "Барселона" ҳудди рақиб жарима майдончаси олдида база қуриб олиб, рақибни ўққа тутаётганга ўхшайди, аммо биринчи голни ҳисобга олмасак, "Гранада" ҳимоя қўрғони яхши ҳимояланмоқда.

58. "Барселона"нинг рақиб дарвозаси олдида узоқ вақт ташкил қилган ҳужуми муваффақиятсиз якун топди.

51. СОЛЬДАДО... Роберто қулай вазиятда зарба беришни ўрнига яна рақибларни алдашга уринди ва тўпсиз қолди.

47. ЗАРБААА... Антуан яқин масофадан "Гранада" дарвозасини ишғол қилишни уддалай олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

43. Сариқ карточка. Мессини очиқчасига қўли билан ушлаб қолган Перес жазоланди.

40. Сольдадо "Барселона" дарвозаси олдида хавфли вазият яратди, унинг зарбасидан тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

36. ЗАРБАААА... Бускетснинг "қимматбаҳо" узатмасидан сўнг Лео рақиб дарвозабони билан деярли бирга-бир чиқди, аммо унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

34. "Гранада" футболчиси тўп учун курашда жароҳат олган кўринади.

32. Лео зарба бермади ва жаримани пас орқали бошлади. Серхи Роберто тезда ўнг қанотда очилиб, тўпни марказроққа узатди, аммо тўпга зарба берадиган каталониялик топилмади.

31. "Гранада" жарима майдончаси олдида Месси ерда ётибди, Лео рақибга тўқнашиб кетиб, лабини шикастлаб олди. Бош ҳакам эса қоидабузарлик бўлганини хуштаги билан эълон қилди.

23. ГОООЛ! Месси-Гризманн жуфтлиги ажойиб голни яратишди. Жарима майдончаси ичида Мессидан тўпни қабул қилган Антуан дарвозага ўгирилдида тўпни Леога қайтарди. Аргентиналик форвард эса ўткир бурчакдан қарама-қарши бурчакни нишонга олди ва ҳисобни очди. 

19. ЗАРБААА! Мессидан тўпни қабул қилган Гризманн рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун зарба берди, аммо дарвозабон қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.

15. Ўйин темпи баланд эмас, Каталония жамоаси тўпни ўзида ушлаб, комбинацион ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда.

10. Каталония клуби дастлабки 10 дақиқа ичида бир марта голли вазият яратди, аммо меҳмонлар сўнгги зарбага имкон беришмади.

3. Учрашув ҳар доимгидек - "Барселона"нинг тўпни ўз назоратига олиши билан бошланди.

1. Учрашув бошланди.


"Барселона" – "Гранада"

22.00, "Камп Ноу"

"Барселона" – тер Стеген, Сержи Роберто, Мингеса, Умтити, Альба, Бускетс, Мориба, де Йонг, Пике, Месси, Гризманн.

"Гранада" – Эскандель, Фулькье, Перес, Диас, Кини, Этеки, Эррера, Мачис, Херман Санчес, Суарес, Сольдадо.

Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика