Ла Лиганинг энг кекса ўйинчиси ҳақида
23 jan 2021 20:50
News
Ла Лиганинг энг кекса ўйинчиси ҳақида
Бундан олдинги кунлар сайтимиз ўқувчиларига Франция 1-лигаси ва Англия чемпионатида тўп тепадиган қария футболчилар ҳақида маълумот берган эдик. Бугун эса Испания примерасида тўп тепадиган энг кекса ўйинчи ҳақида маълумот берамиз.
Бу — "Эльче" форварди Хуан Франсиско Мартинес Модесто ёки қисқача Нино. У 1980 йилда Испаниянинг Альмерия провинциясида туғилган. Футболдаги илк сабоқларини "Эльче" академиясида олган Хуан 1997 йилда катта футболда дебют қилди. Кейинги фаолияти давомида "Леванте", "Тенерифе" ҳамда "Осасуна" жамоаларида тўп тепган Нино 2016 йилда қадрдон "Эльче"сига қайтди. Тез орада 41 ёшга тўладиган форвард 11 Испания чемпионатининг жорий мавсумида 8 та ўйин ўтказишга улгурди.
Ла Лигада қариялар рўйхатининг 2-поғонасини "Бетис"нинг 39 ёшли вингери Хоакин Санчес эгаллаб турибди.
Similar news
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Comments