Latest news

00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  8 23:56Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Мальорка". Таркиблар аниқ!  2 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  0 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  0 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  6 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  23 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0 20:17Мирко Еличич: "Суперлиганинг баъзи жамоалари кўрсатаётган футбол сифатидан қониқмаяпман"  1 19:54"Реал" базасининг 85 гектар ерида янги шаҳар қурилади  9 19:24"Реал" "Милан" футболчисини сотиб олмоқчи  3 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" иродали ғалабага эришди, "Шўртан" йирик ғалабани тантана қилди  4 18:06Францияда ПСЖ стадионининг VIP ложаларига кириш рухсатномасини ноқонуний сотишда гумонланиб, 5 киши қўлга олинди. Рухсатномлар нархи 1500 еврогача етган  1

Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига меҳмонда "Вильярреал"ни таслим этди News

Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига меҳмонда "Вильярреал"ни таслим этди

Испания чемпионати 15-туридан жой олган учрашув тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Вильярреал – Барселона 1:3 

«Эстадио де ла Серамика»

Голлар: Чуквуэзе 77' – де Йонг 49', Депай 88', Коутиньо пенальти 90+4'

Вильярреал – Рульи, Фойт, Альбиоль, Пау Торрес, Пино (Чуквуэзе, 65), Педраса (Эступиньян, 65), Мойсес Гомес, Капу, Парехо, Тригерос (Раба, 85), Данжума.

Барселона – тер Стеген, Араухо, Пике, Эрик Гарсия, Альба (Мингеса, 71), Бускетс, де Йонг, Нико Гонсалес, Эззальзули (Дембеле, 66), Гави, Депай.

Огоҳлантиришлар: Альба (26), Пино (26), Пике (44), Раба (90).

Баҳс якунланди. Шу тариқа, Хави қўл остидаги жамоа сафарда ишончли ғалабага эришди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!

90+4. ГООООООООООЛ! Коутиньонинг ўзи пенальтини муваффақиятли ижро этди – 1:3! 

90+3. Пенальти!  Фойт Коутиньога нисбатан қоидани бузди. "Барселона" пенальти тепади.

90+3. "Барселона" тўпни ўзида сақлаб, ўйинни назорат қилмоқда. 

90. Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшилди.

90. Раба Коутиньони туртиб юборгани боис огоҳлантирилди. 

90. Дани Рабанинг узатмасидан кейин ҳимоячилар ишончли ўйнашди ва тўпни тепиб юборишди.

88. ГОООООООООООООЛ!  Мемфис Депай дарвозабон ва ҳимоячини алдаб, "Барселона"ни ҳисобда олдинга олиб чиқувчи голни урди – 1:2!

85. "Вильярреал"да алмаштириш: Тригерос ўрнига Раба ўйинга қўшилди.

84. Арно Данжуманинг зарбаси!  Зарба сал ноаниқ кўриниш касб этди.

82. Эступиньян қулай позицияда пайдо бўлди ва ўша жойда тўпни қабул қилиб олди. Кейин эса у йўллаган зарба рақибга тегиб қолди.

81. "Барселона"да ўзгариш: Нико Гонсалес ўрнига Коутиньо майдонга тушди.

80. Ману Тригерос ичкарига ёриб киришга уринди, аммо Марк-Андре тер Штеген дарвозадан чиқиб келиб, тўпга эгалик қилди.

77. ГООООООООООООООЛ! Ману Тригероснинг пасидан сўнг Самуэль Чуквуэзе чап оёқда йўлланган зарбаси орқали ҳисобни тенглаштирди – 1:1! 

75. Зарба! Чуквуэзенинг узатмасидан сўнг Ману Тригерос дарвоза томон зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

73. Гави ичкаригва қалтис пас узатди, аммо ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришни уддалашди.

71. "Барселона"да ўзгариш: жароҳатланган Альба ўрнига Мингеса ўйинни давом эттиради. 

70. Жорди Альба шифокорларни майдонга чорламоқда. У ўзини ноқулай ҳис этяпти.

69. Этьен Капу яхши ўйланган узатмани амалга оширди, бироқ рақиб жамоа ҳимоячилари хавни бартараф этишди.

66. "Барселона"да алмаштириш: Эззальзули ўрнига Дембеле ўйинга қўшилди.

65. "Вильярреал"да 2 та ўзгариш: Пино ўрнига Чуквуэзе, Педраса ўрнига Эступиньян тушди.

64. Арно Данжума ичкаридаги шеригини излашга киришди ва уни пас билан таъминлашга уринди, аммо ҳимоячилардан бири устамонлик билан вазиятга аралашди. "Вильярреал"да бурчак зарбаси.

60. Зарбаааа!  Арно Данжуманинг зарбаси хавфли чиқди. Тўп чап устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди. Энди "Барселона" дарвозабони тўпни ўйинга киритади. 

56. Зарбааа!  Мемфис Депайнинг зарбаси Рульига ноқулайлик туғдирмасдан қолмади. 

55. Ереми Пино тўпни олиб қўйиш вақтида Альбага нисбатан жуда тажовузкор эди. Ҳакам бунга бефарқ қарамади.

51. ГОООООООООООООООЛ!  Гол ВАРда текширилди ва инобатга олинди. Френки де Йонг ҳисобни очди! 

49. Гол! Френки де Йонг гол урди, аммо у офсайд туфайли бекор қилинди.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус! 

45+2. Рауль Альбиоль Депайни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди.

45. Биринчи таймнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Жерар Пике тактик фолга қўл ургани боис сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

42. Николас Гонсалес "подкат" орқали Ману Тригеросни йиқитди.

39. Зарбааа!  Арно Данжума бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба берди. Марк-Андре тер Штеген жамоаси жонига ора кириб, зарбани қайтарди. Қойилмақом сэйв!

39. Ўйин давом этади. Пау Торрес узун пасни амалга оширди, аммо тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

37. Ўйин тўхтаб турибди. Рональд Араухога тиббий ёрдам намойиш қилинмоқда.

36. Альфонсо Педраса ҳужум чоғида Рональд Араухога нисбатан қоидани бузди.

33. Зарба! Пау Торрес яккакурашда ғолиб чиқди ва бош билан муваффақиятсиз зарба берди. Тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

33. Альфонсо Педраса олдинга қараб интилди, аммо Араухонинг қаршилигига дуч келди.

30. Арно Данжума қулай имкониятга эга бўлиши мумкин эди, аммо у ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги маълум қилинди.

27. Бурчакдан узатилган тўп Пинога етиб келди. Унинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

26. Альба ва Пино ўзларини яхши тутмаганликлари учун жазоланишди.

26. Ману Тригероснинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

23. Мойсес Гомес яхши имкониятга эга бўлиши мумкин эди, аммо офсайд қайд этилди.

21. Жорди Альба жуда қўпол ўйнади. Яна Пино жабр чекди.

19. Қандай вазият!  Мемфис Депай ичкарида пас қабул қилиб олиб, бирга-бир ҳолатга чиқди ва зарба йўллади, ноаниқ. Даҳшат!

17. Гави Ереми Пинога нисбатан қўполлик ишлатди. 

15. Жорди Альба жароҳатланган кўринади. Унга тиббий ёрдам зарур.

14. "Барселона" ўз услубига содиқ қолган ҳолда, жамоавий тарзда паслашмоқда.

11. Жорди Альба марказ томон яхши пасни амалга оширди, бироқ Жеронимо Рульи тўпга биринчи бўлиб эга чиқди.

9. Зарбааа!  Гавининг чап оёқда берган зарбаси ўнг тарафдаги дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.

8. Зарба!  Мемфис Депай Френки де Йонгнинг пасидан кейин кучли зарбаси орқали дарвозани ишғол қилишига оз қолди.  

7. Зарба!  Арно Данжуманинг олисдан йўллаган зарбаси йўлига ҳимояилар тўғаноқ бўлишди.

5. Зарба!  Эззальзули бурчак зарбаси орқали ичкарига оширилган тўпдан сўнг иккинчи қаватдаги устунлиги эвазига бош бмлун зарба берди. Дарвозабон қойилмақом сакраш орқали тўпни қайтаришга эришди.

4. Абде Эззалзули очилиб бораётган шериги Мемфис Депайга пас узатди. Аммо ҳимоячилардан бири тўпни узоқлаштира олди.

2. Ўйин кескин курашлар билан бошланди. Даниэль Парехо майдон марказида Серхио Бускетсга нисбатан қўполлик ишлатди.

1. Ўйин бошланди!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Хави бошчилигидаги "Барселона" меҳмонда Унаи Эмери қўл остидаги "Вильярреал" жамоаси майдонида меҳмон бўлади. Ушбу баҳсни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика