Ла Лига. Каземиро оғир беллашувда "Реал"га муҳим 3 очкони тақдим этди
21 feb 2021 02:56
News
Ла Лига. Каземиро оғир беллашувда "Реал"га муҳим 3 очкони тақдим этди
"Вальядолид" – "Реал Мадрид"
"Хосе Соррилья" стадиони
Гол: 0:1 – 65 Каземиро.
"Вальядолид" – Масип, Янко (Жота, 61), Бруно Гонсалес, Перес, Хоакин Фернандес, Орельяна, Алькарас (Сан-Эметерио, 84), Меса (Кодро, 73), Кике Перес (Плано, 84), Начо Мартинес, Гвардиола (Вейсман, 73).
"Реал Мадрид" – Куртуа, Начо, Менди, Варан, Васкес, Каземиро, Модрич, Асенсио (Аррибас, 66), Кроос, Винисиус Жуниор (Иско, 66), Мариано Диас (Дуро, 66).
Огоҳлантиришлар: Алькарас (60), Васкес (69), Начо Мартинес (71), Орельяна (76), Аррибас (78), Плано (85).
Real Valladolid LaLiga . Round 24 21/02/2021, 01:00
Real Madrid Casemiro - 65' Stadium: Estadio Jose Zorrilla, 0 spectators Referee: Guillermo Cuadra
Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва "Реал Мадрид" оғир беллашувда муҳим 3 очкони қўлга киритди.
90+3-дақиқа. "Вальядолид" чап қанотдан олдинга ўтишга уриниб кўрди, лекин Лукас Васкес тўпни қайтариб, хавфни бартараф этди.
90+2-дақиқа. Исконинг ажойиб узатмасидан кейин Уго Дуро қулай вазиятга чиқиб борди, рақибини ортда қолдириб, зарба йўллади, лекин ноаниқ. Қўшимчасига ҳакам ҳужумчи қоидани бузганини маълум қилди.
90+1-дақиқа. Модрични ҳужумдаги шериклари тушунишмади ва у узатган тўпга ҳеч ким югурмади.
90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
89-дақиқа. "Вальядолид" астойдил ҳужумга ўтганди, лекин ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.
87-дақиқа. Искога нисбатан қоида бузилди.
85-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳозиргина майдонга тушган Оскар Плано тўпга улгурмагач, Каземиронинг оёғига зарба бериб юборгани учун сариқ карточка билан сийланди.
84-дақиқа. Ўзгариш! Кике Перес ўрнига Оскар Плано, Рубен Алькараз ўрнига эса Федерико Эметерио ўйинга қўшилди.
83-дақиқа. Исконинг узатмасидан кейин тўпни қабул қилган Лукас Васкес ўйиндан ташқари ҳолатда экан.
80-дақиқа. Серхио Аррибаснинг фаоллиги сабаб "Реал" чап қанотдан ҳужум уюштирди, лекин Ферлан Мендининг узатмасидан кейин рақиб ҳимоячилари тўпни узоқлаштиришни уддалашди.
78-дақиқа. Огоҳлантириш! Ёш иқтидор соҳиби Серхио Аррибас огоҳлантирилди.
78-дақиқа. "Реал" футболчилари қарши ҳужумдан унумли фойдалана олишмади.
76-дақиқа. Огоҳлантириш! Орельянанинг эътирозлари кўпайиб кетгани сабаб ҳакам сариқ карточка кўрсатди.
Йўқ, ҳаммаси жойида деди бош ҳакам ва ўйинни давом эттириш мумкинлигини таъкидлади.
75-дақиқа. Начо тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди ва кейин жарима майдони ичида рақиб ҳужумчиси йиқилиб тушди. Ҳакам шошмасликни сўрамоқда.
73-дақиқа. Ўзгариш! Серхио Гвардиола ва Роке Меса ўрнига Шон Вайсман ҳамда Кенан Кодро жангга ташланди.
72-дақиқа. Огоҳлантириш! Лука Модричга сариқ карточка кўрсатилди.
71-дақиқа. Огоҳлантириш! Тезкор ҳужумни тўхтатиш мақсадида Уго Дурога нисбатан қўпол ўйнаган Начо (Вальядолид) огоҳлантирилди.
67-дақиқа. Огоҳлантириш! Начога нисбатан қўполлик учун Лукас Васкесга ҳакам сариқ карточка кўрсатди.
Винисиус Жуниор, Мариано Диас ва Марко Асенсио учун бугунги беллашув якунланди.
66-дақиқа. Ўзгариш! Зизу гол урилганига қарамай, тайёрлаб қўйган ўзгаришларини қайтармади. Серхио Аррибас, Иско ва Уго Дуро ўйинга қўшилди.
65-дақиқа. ГООООООООООЛ! Каземиро ҳисобни очди.
64-дақиқа. Лукас Васкес ақлли ўйнади ва тўпни олдириб қўйиши мумкин бўлган вазиятда жамоасига жарима зарбаси ишлаб берди.
62-дақиқа. Мезбонлар жонланишди, бурчак зарбаси кетидан яна бир ҳужум, лекин ҳозирча "Реал" ҳимоячилари хотиржам ҳаракат қилмоқда.
61-дақиқа. Огоҳлантириш! Асенсиога нисбатан қўполлик учун Рубен Алькараз сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
60-дақиқа. Варан тўпни тепиб юборгач, Гвардиоланинг оёғини ҳам мўлжалга олди. Ҳужумчи майдонда ётибди.
57-дақиқа. Майдонда кескин курашлар, тўқнашувлар сони ортди.
55-дақиқа. Хавфли вазият! Мендининг кутилмаган узатмасидан кейин Орельяна кучли ва аниқ зарба йўллади, аммо бу сафар ҳам Куртуа жамоасини қутқармоқда.
53-дақиқа. Мариано Диас ҳужумда фол ишлатди.
52-дақиқа. Яна асли вингер бўлган, аммо бугун ҳам ҳимояда ўйнаётган Васкес марказга кириб бориб, зарба берди, лекин бу сафар анча ноаниқ.
51-дақиқа. Лукас Васкес рақиб посбонини текшириб кўрди, аммо Масип сакраб, тўпни эгаллаб олди.
Крооснинг узатмасидан кейин рақиблар эътиборидан четда қолган Каземиро зарба йўллади, аммо яна ноаниқ.
49-дақиқа. Винни бурчак зарбаси ишлаб олди.
48-дақиқа. Жавоб ҳужумида Винисиус шунга ўхшаш, ўта кучсиз зарба йўллади.
47-дақиқа. Роке Меса жамоасининг тезкор ҳужумини зарба билан якунлади, аммо Куртуа тўпни бемалол ушлаб олди.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди. Уни мезбонлар бошлаб беришди, чап қанотдан олдинга ўтмоқчи бўлган Орельяна тўпни ўзидан қочириб юборди.
45+1-дақиқа. "Реал"нинг ҳужумида иш зарбагача бормади. Жорди Масип тўпни ўйинга киритди, қўшиб берилган вақт якунига етганди, шу сабабли ҳакам биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус!
Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.
45-дақиқа. Қанотдан узатмани "Вальядолид" ҳимоячиси қайтариб юборди ва хавфни бартараф этди.
43-дақиқа. "Реал" жуда эркин тарзда ҳаракат қилмоқда ва рақиб жарима майдони яқинида тўп билан мунтазам равишда муомалада бўляпти, худди машғулотдагидек, аммо ҳозирча бу устунликни таблода акс эттиришнинг имкони бўлмаяпти.
41-дақиқа. Менди тўпни олдириб қўйди ва ўйин қоидасини бузишга мажбур бўлди.
39-дақиқа. Узатмадан кейин Каземиро боши билан зарба йўллади, лекин бироз ноаниқ.
38-дақиқа. Қизиқ ҳолат, тўпни ушлаган дарвозабон инерция натижасида жарима майдонидан чиқиб кетди.
37-дақиқа. Марказда Каземиро нисбатан қўполлик ишлатилди.
35-дақиқа. Винисиус икки рақибини доғда қолдириб, жарима майдонига кириб кетаётганида йиқитилди.
34-дақиқа. Мариано Диас кетма-кет рақибларини алдашга киришиб кетди, аммо охири барибир тўпни йўқотди.
32-дақиқа. Модричнинг узатмасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбасини хорватияликнинг ўзи амалга оширди, лекин шерикларидан ҳеч ким тўпга ета олмади.
30-дақиқа. ГООООООЛ! Бироқ Мариано яна ўйиндан ташқари ҳолатда. Бу сафар ҳам охирги пасни Лука Модрич берганди.
29-дақиқа. Мезбонлар ҳужумини Кике боши билан зарба йўллаб якунлади, Куртуа ўз ўрнида.
28-дақиқа. "Реал Мадрид" навбатдаги ҳужумини уюштирди, лекин бу сафар футболчилар охирги зарбани беришни унутиб қўйишди чоғи, охири дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
26-дақиқа. Узатмадан кейин Винисиус ҳимояда фаоллик кўрсатди ва ҳужумни бошлаб берди, йўл-йўлакай Асенсиони рақиб футболчиси "чопди", лекин тўп меҳмонларда қолгани сабаб ҳакамнинг ҳуштаги янграмади. Роке Меса осон қутилиб қолди.
25-дақиқа. Яна бурчак зарбаси. Ҳозирча стандартлар, айниқса бурчак зарбалари кўп амалга оширилмоқда.
24-дақиқа. Крооснинг узатмасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб, йўналишини ўзгартирди ва дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.
23-дақиқа. ГООООЛ! Мариано Диас ҳисобни очди, аммо гол инобатга олинмади. Ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.
22-дақиқа. Марко Асенсионинг фаоллиги сабаб "Реал" навбатдаги бурчак зарбасини ишлаб олди, лекин бу сафар ҳам иш якуний, мукаммал зарбагача бормади.
19-дақиқа. Асенсио тўп узатишда хатога йўл қўйди, акс ҳолда Винисиус катта тезлик олган ва хавфли қарши ҳужум содир этилиши мумкин эди.
18-дақиқа. Мезбонларнинг чап қанотдан бошланаётган ҳужуми ривожланиб улгурмай, якунланди.
16-дақиқа. "Реал" футболчилари бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
14-дақиқа. "Вальядолид" ҳужумга ўтмоқчи эди, аммо тўп узатишдаги хато бунга йўл қўймади. "Реал" яна тўп назоратини ўз қўлига олишга уринмоқда.
12-дақиқа. Асенсио қанотдан марказ томон кириб борди ва зарба йўллади, лекин ноаниқ.
10-дақиқа. Аввалига "Реал" жарима майдони ичида Каземиро билан курашда рақиб футболчиси йиқилиб тушди. Қарши йўналишда ташкиллаштирилган ҳужумда эса Мариано икки рақиб орасидан тўп билан ўтиб кета олмади.
7-дақиқа. Кутилмаганда "Вальядолид" ҳужумга ўтди ва анчайин кескин тарзда ҳаракат қилди ҳамда фақатгина Куртуанинг ишончли ўйини жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.
5-дақиқа. Олдинда ЕЧЛ беллашуви ҳам борлигини тушуниб турган "Реал" бу ўйин тақдирини тезроқ ҳал қилиш пайида.
4-дақиқа. Луис Македа қийинчилик билан тўпни узоқлаштирди, жарима майдони ташқарисидан Кроос йўллаган зарба эса қовушмади.
3-дақиқа. Навбатдаги уриниш ўнг қанотдан бўлди ва Лукас Васкес қўполлик билан тўхтатилди. Жарима зарбасини Асенсио амалга оширмоқчи.
2-дақиқа. Чап қанотдан уюштирилган ҳужум бурчак зарбаси билан якунланди, лекин Зизу шогирдлари ундан наф чиқара олишмади.
1-дақиқа. Ўйин бошланди. Уни меҳмонлар бошлаб беришди.
Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.
"Вальядолид" – "Реал Мадрид"
01.00, "Хосе Соррилья" стадиони
"Вальядолид" – Масип, Янко, Бруно Гонсалес, Перес, Хоакин Фернандес, Орельяна, Алькарас, Меса, Кике Перес, Начо Мартинес, Гвардиола.
"Реал Мадрид" – Куртуа, Начо, Менди, Варан, Васкес, Каземиро, Модрич, Асенсио, Кроос, Винисиус Жуниор, Мариано Диас.
Real Valladolid |
LaLiga . Round 24 21/02/2021, 01:00 1
:
0
Finished
|
Real Madrid Casemiro - 65' |
Stadium: Estadio Jose Zorrilla, 0 spectators
Referee: Guillermo Cuadra
Comments