Latest news

21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  0 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  27 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  5 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14

Ла Лига. "Реал"нинг ғалабали серияси "Вильярреал"га қарши ўйинда якунига етди News

Ла Лига. "Реал"нинг ғалабали серияси "Вильярреал"га қарши ўйинда якунига етди

Ла Лига 7-тур доирасида "Реал Мадрид" ўз уйида "Вильярреал"ни қабул қилди.

"Реал Мадрид" – "Вильярреал" 0:0
"Сантьяго Бернабеу" стадиони

"Реал Мадрид" – Куртуа, Алаба, Милитао, Начо, Модрич (Азар, 73), Каземиро, Вальверде, Бензема, Асенсио (Иско, 81), Винисиус Жуниор, Родриго (Камавинга, 46).

"Вильярреал" – Рульи, Фойт (Марио Гаспар, 86), Альбиоль, Пау Торрес, Альберто Морено, Капу, Коклен (Мойсес Гомес, 58), Парехо, Пино (Тригерос, 84), Пако Алькасер (Диа, 58), Данжума (Пенья, 84).

Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор (40), Коклен (55), Мойсес Гомес (70).


Real Madrid

LaLiga . Round 7

26/09/2021, 01:00

0
:
0
Finished

Villarreal

Stadium: Estadio Santiago Bernabeu, 23985 spectators

Referee: Jesus Gil

45'
90'
40'  Vinicius Junior
46'  Rodrygo (Eduardo Camavinga)
73'  Luka Modric (Eden Hazard)
81'  Marco Asensio (Isco)
55'  Francis Coquelin
58'  Francis Coquelin (Moi Gomez)
58'  Paco Alcacer (Boulaye Dia)
70'  Moi Gomez
84'  Arnaut Danjuma (Manuel Trigueros)
84'  Yeremi Pino (Ruben Pena)
86'  Juan Foyth (Mario Gaspar)


Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Муросасиз курашда ҳисоб очилмади. Ким очко йўқотди-ю, ким уни ишлаб олди, хулоса ўзингиздан.

Шу паллада, ҳакам қўшиб берилган вақт ҳам якунланганини маълум қилди ва финал ҳуштагини чалди. 

Мезбонлар ҳимоядан чиқишда тўп оширишдаги хато ва "аут". 

Азар билан девор услубида ўйнаб, ҳимоячиларни бироз чалғитган Винисиус зарба беришга қарор қилди, лекин жуда ноаниқ. 

Винисиус ўзига нисбатан фол бўлганини ҳакамга уқтиришга уринмоқда, аммо фойдасиз. 

Куртуадан бошқа майдондаги барча футболчилар "Вильярреал" томонида.  

Стадионга ташриф буюрган мухлислар кўпроқ вақт кутган чоғи... 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.  

89-дақиқа. Меҳмонлар тўпни ўз назоратлари ушлаб туриб, биринчи навбатда дарвозалари даҳлсизлигини таъминлашмоқда.  

87-дақиқа. Вальверде тўпга ета олмагач, рақибига нисбатан қоидани бузди.

84-дақиқа. Ўзгариш! Алмаштирилаётган Хуан Фойт бирдан мазаси қочиб қолди чоғи, футболчи имкон қадар кўпроқ майдонда қолишга ҳаракат қилди ва кейингина ўрнини Марио Гаспарга бўшатиб берди.  

84-дақиқа. Ўзгаришлар! Арно Грёневельд ўрнини Ману Тригеросга бўшатиб берди.  

83-дақиқа. Алаба яна бир бор ишончли ҳаракат қилиб, рақибнинг қарши ҳужумга "қочаётган" футболчисини зарарсизлантирди.  

82-дақиқа. Кетма-кет зарбалар, аммо тўп дарвозагача етиб бормаяпти. 

81-дақиқа. Ўзгариш! Марко Асенсио ўрнига Иско майдонга туширилди.  

80-дақиқа. Алаба рақибнинг хавфли ҳужумини қайтариб қолишга эришди. Бурчак зарбаси.  

78-дақиқа. "Реал" ўнг қанотдан олдинга ўтишга ҳаракат қилиб кўрди ва Камавинганинг узатмасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчакдан узатилган тўпни эса посбон ушлаб олди.  

77-дақиқа. Энди Винисиус оддий вазиятда тўпни рақиб "совға" қилди. Яқин жойда бўлган Начо қарши ҳужумнинг олдини олди.   

74-дақиқа. Алаба марказда тўпни олиб қўйди ва Винисиусга ташлаб берди, бразилиялик футболчи тезлиги эвазига қулай нуқтага чиқиб борди, аммо сўнгги зарбаси қовушмади.   

Тажрибали Анчи бу ўйинни ютишга ҳаракат қиляпти ва таваккал юришлардан чўчимаяпти. 

73-дақиқа. Ўзгариш! Лука Модрич ўрнига Эден Азар ўйинга тушди.  

70-дақиқа. "Реал" рақибни деярли жарима майдончасига "қамаб қўйди", аммо ҳамон меҳмонлар дарвозасига йўл топа олмаяпти.  

67-дақиқа. Майдон марказида Каземирога нисбатан қоида бузилди.  

65-дақиқа. Марко Асенсио тўпни жарима майдончаси томон оширди, Хуан Фойт хавфни бартараф этишга муваффақ бўлди. 

63-дақиқа. Булае Диа Алабага қарши қўполлик ишлатди. 

Лукас Васкес ва Эден Азар майдонга тушишга тайёр туриб, учрашувни кузатишда давом этяпти. 

60-дақиқа. Хуан Фойт тўп учун курашда Бенземанинг юзига қўли билан зарба бериб юборди.  

58-дақиқа. Ўзгаришлар! Френсис Коклен ва Пако Алькасер ўрнига ўйинга Булае Диа ҳамда Мойсес Гомес қўшилди. 

55-дақиқа. Огоҳлантириш! Франсис Кокленга сариқ.

55-дақиқа. Хуан Фойтнинг узатмасидан кейин Арно Грёневельд зарба беришга имкон топди, Куртуа ўз ўрнида.  

53-дақиқа. Камавинга чап қанотдан жарима майдонига яқинлашиб келди ва узатмани амалга оширди, лекин ҳимоячига теккан тўп, Бенземага етиб бормади. 

50-дақиқа. Стандарт вазиятдан кейин Милитао боши билан зарба берди ва ҳисобни очиши мумкин эди, бироқ унга аниқлик етишмади.

48-дақиқа. "Реал" биринчи бўлимдагидан фарқли равишда энди босимни кучайтирди ва рақибни анча эрта тўпсиз қолдирмоқда. 

Камавинга тўпни рақибдан олиб қўйишда фаоллик кўрсатди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Уни Карим Бензема бошлаб берди. 

Ўзгариш! Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларидан майдонга Эдуардо Камавинга туширилди. Франциялик ёш футболчи Родригони алиштирди. 

45-дақиқа. "Вильярреал" ҳимоядан чиқишга шошилмади, ўз навбатида "Реал" ҳам у қадар кучли босим уюштирмади. Шу паллада ҳакам жамоаларни танаффусга такли қилди. 

44-дақиқа. Кетма-кет иккинчи бурчак зарбасидан кейин тўп Вальвердега келиб тушди, аммо уругвайлик футболчининг дарвоза томон йўллаган тўпи, анча юқоридан ўтиб кетди.  

42-дақиқа. Аввалги ўйинда хет-трик қайд этган Марко ўз кучига яна ишона бошлагани сезилиб турибди. Ҳозир унинг зарбасини ҳимоячи танасига қабул қилиб олди.

41-дақиқа. Винисиус улкан иқтидор ҳамда техника соҳиби эканлигини намойиш қилиб берди. 

40-дақиқа. Огоҳлантириш! Винисиус ҳакам қарорига кескин эътироз билдиргани сабаб сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

38-дақиқа. Арно Грёневельд яна зарба бериш учун имкон топди. Унинг уриниши анча кучли, хавфли, бироқ бироз ноаниқ чиқди. 

35-дақиқа. Начо рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва рақиби билан контактдан кейин йиқилди. "Реал" ҳимоячисига ҳакамнинг пенальти йўқ деган фикри маъқул келмади.  

33-дақиқа. Алаба ишончли ҳаракати ва Начонинг уни қўллаб- қувватлаши оқибатида мезбонлар тўпни қайтариб олишди.  

31-дақиқа. "Вильярреал" жуда ажойиб ҳужум ва қулай имкониятга эга бўлганди. Бир ҳужумда бир нечта зарба, лекин аввал Куртуа кейин ҳимоячилар тўп дарвозага бориб тушишига йўл қўйишмади. Қўшимчасига, вазият якунланишини кутган ҳакамлар аввалроқ аслида ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини қайд этишди. 

29-дақиқа. Асенсио тўпни эгаллаб бир рақибини ортда қолдирид ва Винисиуснинг тезлигидан умид қилганди, аммо унинг узатмаси бироз қаттиқроқ чиқди ва рақиблар тўпни олиб қўйишди.   

27-дақиқа. Тўп билан яна "Вильярреал". Ўтган вақт давомида айнан меҳмонлар кўпроқ тўп билан муомалада бўлаётгандек. Жамоа номдорроқ рақибдан қўрқмай ўйнамоқда.  

25-дақиқа. Асенсио охиригача рақибларига босим уюштирди, аммо охирги паллада ўйин қоидасини бузди.  

Бурчак зарбасидан кейин Милитаонинг зарбаси ноаниқ чиқди. 

23-дақиқа. Херонимо Руи хавфни бартараф этиб, тўпни қайтаришни уддалади. 

22-дақиқа. Винисиус кутилмаганда йиқилиб тушган бўлса ҳам, тўпни жамоасида олиб қолишни уддалади.  


 

21-дақиқа. Карим Бенземанинг уринишига бироз аниқлик етишмади.  

20-дақиқа. Пако Алькасер жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди.  

19-дақиқа. "Вильярреал" тўпни назорат қилиб турибди ва ҳужум учун имкон изламоқда.  

16-дақиқа. "Реал" бурчак зарбасини амалга оширди, лекин рақиб қарши ҳужумга қочиб кетиши мумкин эди. Шу сабабли Алаба қоидани бузишга мажбур бўлди.  

13-дақиқа. Арно Грёневельд жарима майдончасига кириб, зарба йўллади, Куртуа катта қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.  

12-дақиқа. "Реал" ўйиндаги биринчи бурчак зарбасини амалга ошириб берди. 

11-дақиқа. Куртуа охирги ҳимоячи вазифасини аъло даражада бажариб берди.

9-дақиқа. Меҳмонлар бироз ўйин темпини тушириш ниятида тўпни ўзларида, ҳимоячилар орқали ушлаб туришибди.

7-дақиқа. "Вильярреал" ижросидаги қарши ҳужум марказга яқин ҳудудда узилиб қолди. 

6-дақиқа. Модричнинг зарбасидан кейин ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди. 

4-дақиқа. "Реал"нинг ўнг қанот орқали уюштирмоқчи бўлган ҳужумини Пау Торрес узиб қўйди, у тўпга Асенсиодан аввал етиб борди.

3-дақиқа. Вальверде тўп оширишдаги хатосидан кейин рақиб кескин ҳужум уюштириши мумкин эди, аммо Каземиро вақтида керакли жойда пайдо бўлди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни меҳмонлар бошлаб беришди. 

Асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди. Стадион узра "Реал" мадҳияси янграмоқда.  

Жамоаларнинг ушбу ўйинга танлаган таркиби билан танишинг.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Алаба, Милитао, Начо, Модрич, Каземиро, Вальверде, Бензема, Асенсио, Винисиус Жуниор, Родриго.

"Вильярреал" – Рульи, Фойт, Альбиоль, Пау Торрес, Альберто Морено, Капу, Коклен, Парехо, Пино, Пако Алькасер, Данджума.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика