Latest news

22:26Тибо Куртуа: "Бизни кўп пул ишлаб топаётганимиз баҳона бўлмаслиги керак"  0 21:58Эрон. "Истиқлол" кетма-кет тўртинчи марта дуранг ўйнади  1 21:26Френки де Йонг "Барселона"га келишдан олдин кўпроғини истаганини айтди  3 20:59"Арсенал" собиқ футболчиси Мартинеллини танқид қилди  1 20:28Консейсау: "Бундай катта клубда натижа доим биринчи ўринда"  2 20:01Карло Анчелотти: "Биз билан Ла Лига чемпионлиги учун курашда Барселона" ҳам, "Атлетико" ҳам бир хил имкониятга эга"  0 19:44"Арсенал" Влаховични қишки трансфер ойнасидаёқ сотиб олмоқчи  1 19:29"Барселона"да ишлашни истайсизми? Клуб ошпаз изламоқда  5 19:06Эрон. "Фулад" қўшиб берилган дақиқадаги гол эвазига ғалаба қозонди. Ўткир Юсупов тўлиқ ўйнади  2 18:45АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  2 18:31Альфонсо Дэвис "Бавария" билан шартномасини узайтиради  0 18:12Пети "Арсенал" ҳақида: "Баъзи футболчилар кейинги даражага чиқишини кутяпман – Мартинелли, мисол учун. У Сака билан бир хил ҳолатда эди, аммо ҳозир..."  1 17:38АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  6 17:15Де Йонг "Барса" ҳақида: "4 йилда бор йўғи 3 та соврин ютаман деб ўйламагандим"  11 15:58Криштиану Роналдунинг рекордини янгилаган 17 ёшли вингер Европа грандлари эътиборида  5

Ла Лига қайтмоқда! Турни муросасиз "Севилья дербиси" очиб беради News

Ла Лига қайтмоқда! Турни муросасиз "Севилья дербиси" очиб беради

Ваниҳоят, яна бир топ чемпионат "уйқудан" уйғонмоқда.

Интиқиб кутганимиз Ла Лига қайтмоқда! Бизни 28-тур кутиб турибди ва уни шунчаки ўйинлардан бири эмас, Испанияда энг узоқ тарихга эга тўқнашувлардан бири Севилья дербиси очиб беради. Жамоалар қандай ҳолатда бўлмасин, турнир жадвалининг нечанчи поғоналарини эгаллаб турган бўлмасин, бу ўйин зерикарли бўлмайди. Умид қиламизки, бўш трибуналар футболчиларга салбий таъсир кўрсатмайди ва биз одатдагидек қизиқарли футбол учрашувини томоша қиламиз.


Жадвалдаги ҳолат

"Севилья" бронза медаллари учун курашни давом эттирмоқда. Сўнгги йилларда кучли учлик таркибини: "Барса", "Реал", "Атлетико" ўзгартириш ҳеч кимнинг қўлидан келмаётганини инобатга олсак, Лопетеги шоигрдлари икки ҳисса иштиёв билан ҳаракат қилишлари турган гап. Жамоа икки тақибчисини бир очкодан ортда қолдираётган бўлса, энг хавфли рақиб икки очколик масофада. Турнир жадвалидаги бундай вазиятда биргина қоқилиш ҳам қимматга тушиши ҳеч гап эмас. Агар жамоа бошқа нарсаларга чалғиб қолса, ЕЧЛ йўлланмаси уёқда қолиб, умуман еврокубокларсиз қолиши мумкин. Еттинчи поғонадан "Севилья"ни беш очко ажратиб турибди.

"Бетис" бу мавсум буткул бошқа вазифаларни ҳал қилмоқда. Чемпионат якунланишига 11 тур қолган бир паллада жамоа сўнгги ўринларга ўралашиб қолди. Руби жамоаси еврокубоклар зонасидан 12 очкога ортда қолмоқда, хавфли зонадан эса 8 очко олдинда, натижада 12-поғона. "Бетис" еврокубокларга етиши қийин бўлади, лекин элитада қолиш вазифасини уддалаши ҳақиқатга яқин.


Муҳим жиҳатлар

Окампос cўроқ остида, Банега ва Нолито сафда

"Севилья"нинг ҳали ҳам охиргача ҳал этилмаган битта муаммоси мавжуд. Жамоанинг асосий тўпурари Лукас Окампос узоқ вақт жароҳат сабаб сафдан чиққанди, лекин "Бетис"га қарши тайёргарлик жараёнида жамоа билан машғулотларда иштирок этганди. Шундай бўлса ҳам жамоа бош мураббийи Хулен Лопетеги ҳали ҳам Окампоснинг жисмоний ахволи аниқ эмаслигини ва футболчининг майдонга тушиш ёки тушмаслиги борасидаги қарор ўйин куни қабул қилинишини айтиб ўтди. 

"Севилья" учун яхши хабарлар ҳам бор. Нолито ва Эвер Банега ажойиб спорт формасида. УШбу ўйинчиларнинг шартномаси 30 июнь куни ўз якунига етади ва келишув ҳамон узайтирилмади. Ҳеч бўлмаса аргентиналик футболчи жамоанинг муҳим вакилларидан бири ҳисобланади. Бундай футболчининг кетиши катта йўқотиш бўлади. Кўпчилик шартнома муддати якунланаётган футболчилар, кетишини билгани учун ҳам майдонда борини бериб ҳаракат қилмаслиги, ўзини жароҳатлардан эҳтиёт қилишини таъкидлашганди. Аммо Хулен Лопетеги ҳар икки футболчи жуда тез оптимал спорт формасига кирганини ва улар ҳозир жамоадаги энг яхшилардан эканлигини, ҳеч бир футболчи "қўл учида" иш қилмаётганини таъкидлади.

Робин Гуд ролидаги "Бетис" - анъана давом этадими?

Ёдингизда бўлса, карантинга кетишдан олдин "Бетис" кутилмаганда чемпионлик учун курашаётган "Реал Мадрид"ни таслим қилганди. Ўша ўйинда "Бетис" ажойиб ҳаракат қилди ва бу мавсумдаги умумий ҳолатини кўрсатиб берди. "Бетис" икки бор "Реал"га мағлуб бўлмаслиги, "Барса"га икки ўйинда иккитадан гол уриши, ЕЧЛга интилаётган "Реал Сосьедад"ни йирик ҳисобда ютиши, "Валенсия"ни таслим этиб, "Севилья" ва "Атлетико" билан муросасиз ўйин кўрсатиши мумкин.

Бироқ ана ўша "Бетис" ҳеч уялмай Кубокда Сегунда вакилига мағлуб бўлиши, "Мальорка"дан 3та гол қўйиб юбориши, мавсумнинг икки аутсайдери "Леганес" ва "Эспаньол"ни енга олмаслиги ҳам мумкин. Кўриниб турибдики, жамоа ўзидан кучсизлардан кўра, кучлироқ рақибга қарши ўйнашни хуш кўради. Улар икки рақамда тўп тепиб, грандларга қарши ўйинда пухта тайёрлана олишади. Агар анъана давом этса, "Севилья"га осон бўлмаслиги аниқ.

"Рамон Санчес Писхуан"даги охирги икки ўйинда еттита гол. Тасодифми ёки "Бетис" душман "дарвозаси" калитини топа олдими?


Охирги ўн йилликда "Бетис" учун ашаддий рақиб майдонидаги ўйинлар ўта омадсиз кечарди. "Севилья" аксарият ўйинларда рақибидан бир бош устун бўлиб, йирик ҳисобларда зафар қучиши одат тусига кирганди. Сўнгги икки ўйинда вазият кескин ўзгарди. "Бетис" нафақат рақибга етарлича муаммо туғдира олди, балки ўйин бўйича ҳам устунликка эришди. Аввалги саккиз ўйиндаги голларни сўнгги икки ўйинда уришга муваффақ бўлдилар. Хўш, "Бетис" ўзи учун омадсиз серияни ортда қолдириб, рақиб ҳимоясидаги заиф нуқталарни топиб олдими ёки ҳамма гап жамоани тарк этиб улгурган Кике Сетьендами-ди? Буларнинг қайси бири тўғри эканлигини билиш қизиқ бўларди.

Нима бўлганда ҳам бизни энг кучли чемпионатлардан бирининг муросасиз, кескин курашларга бой беллашуви кутиб турибди. 


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика