Ла Лига президенти: "Мен Месси билан жанг қилмадим, шунчаки шартномаларга риоя қилиш керак"
07 sep 2020 18:06
News
Ла Лига президенти: "Мен Месси билан жанг қилмадим, шунчаки шартномаларга риоя қилиш керак"
Ла Лига президенти Хавьер Тебас Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лига бундан олдин баёнот берган ва Мессининг шартномасини талқин қилиш борасидаги муаммони ҳал қилган эди. Аргентиналик футболчининг фақатгина 700 миллион евро эвазига кетиши мумкинлиги эълон қилинганди.
"Ўзимни Мессига қарши курашда ғолибдек ҳис қиляпманми? Умуман йўқ. Бизда жанг бўлмади. Мен Леодан миннатдорман, уни яхши кўраман, сабаби у сўнгги 20 йилликдаги футболимизни ўз ичига олган. Мен у билан жанг қиларканми?
Мен фақат шартномага риоя қилиш сабаб аралашдим. Бошқа исталган ўйинчи билан ҳам шундай қиламан", - дейди Тебас.
Link :
Source : Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments