Latest news

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  1 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

КХДР - ХИТОЙ - САУДИЯ АРАБИСТОНИ... 1/4 финалга етиб борамизми? News

КХДР - ХИТОЙ - САУДИЯ АРАБИСТОНИ... 1/4 финалга етиб борамизми?

Кўпчилик сайтимиздан терма жамоа томон танқид кутяпти. Бунга уларнинг ҳақлари бор.
Гарчи, мақола сифатида уни ёза олмаётган бўлсак-да, мусобақада иштирок этаётган журналистлар уни таҳлил қилмоқдалар. Мухлислар фикри билан ўртоқлашмоқдалар. Келинг, мана шу фикрларни эътиборингизга тақдим этсам.

Масалан, кеча Мельбурн шаҳрига етиб келдик. Фақатгина Мурод ака Ризаев машғулотга бориб келдилар. ТВ учун кадр керак эди, биз эса хонадан чиқмасликни лозим кўрдик.

"Пахтакор" бу йил чемпион бўлди, жамоа "Бунёдкор"ни ҳам, "Локомотив"ни ҳам мағлубиятга учратди. Лекин терма жамоада фақатгина Сергеев асосий ролда, чемпионнинг тўпурар ҳимоячиси Кримец нимага майдонда кўринмаяпти? Терма жамоамиз бурчак зарбасини амалга ошираётган пайтида биронта хавфли вазиятни кўрмаяпмиз. Жамшид нималар қилмади? ПФЛнинг энг яхши ўйинчиси бўла туриб, Австралияда "меҳмон" бўлиб юрибди.

Австралиягача бўлган йиғинларда улар ўртоқлик ўйинларида иштирок этдилар ва муносиб ўйнадилар деб ўйлаймиз. Лекин расмий ўйинга келганда, яна эски таркибни майдонда кўряпмиз. Таваккал қиладиган пайт келди. Осиё Кубогини шу таркиб  билан ютдик дейлик, аммо бу таркиб ЖЧ саралашида яхши ўйнашига ишонамизми?

Шавкат Муллажоновни сариқ карточка олиши ва кейинчалик асабийлашиши ўз-ўзидан бўлдими? Йўқ, хитойликлар уни ожиз нуқтасини топа олдилар ва унга босим ўтказа бошладилар. У ёки қизил олиши керак эди ёки битта захирамизни бекор кетказиш учун уни алмаштиришимиз керак эди. Иккала тақдирда ҳам вазият Хитой фойдасига ўйнарди. Якунида шундай бўлди ҳам, мусобақага ўйинларсиз тайёрланган Тўхтахўжаев ўйинга қовушиб кета олмади.
Шу куни 3та ўйинчига эътироз бўлиши мумкин эмас, Аҳмедов, Ҳайдаров ва Денисов. Денисовнинг бир гапи эсимга тушиб кетди. Унга футболчилар кўп, журналист кам деган гапимга, йўқ, сен адашасан, футболчилар ҳам кам деб жавоб қайтарган эди. Маъносини тушунган бўлсангиз керак?

Хитой бизни Дубайдаги йиғинларда ҳам таъқиб этган эди. Ҳар бир ўйинга ўз мутахассисини юборди ва тўлиқ ўрганиб олди. Аксинча, Хитой бизни мана шу таркибимизни яхши билади, ёшлар уларга бегона. Бундан фойдаланиш керак ахир. Ёшлар ҳам ёш эмас, Анзур 2007 йили 22 ёшидан терма жамоанинг муқим футболчисига айланди. У пайтда ҳимоя марказида Алиқулов ва Ашурматов бор эди.

Хайрулла Холиқов тўғри гапни айтди: - Қосимов яхши мураббий, аммо ўртоқлик ўйинларида. Ўртоқлик ўйинларида у бор маҳоратини ишга солади, қўрқмасдан ёшларни туширади ва яхши натижа қайд этади. Аммо рингга чиқиш пайти келганда, яна ўша эски таркиб. Агар ўртоқлик ўйинларида қилинган тактика ва таркиб танлаш асосий баҳсларда қўлланилганидами...?

Ҳозир тизим ҳақида гапирсам, яна Қосимовни ёнини олаётган бўлиб қоламан. Кўзингизни каттароқ очсангиз Абрамов ҳам, Инилеев ҳам айнан мана шу тизим туфайли ишдан бўшаб кетишга мажбур бўлдилар. Навбат Қосимовга келяпти.

Абрамовнинг ҳам, Қосимовнинг ҳам ўзига яраша плюс ва минуслари бор. Фақат Абрамов ўз плюсларидан унумли фойдалана олди. У таркиб танлашда таваккал қиларди. Қосимов ўз плюсидан фойдалана олмаяпти.

Мураббий ўз сўзига эга бўлиши керак. Таркиб танлаётганида футболчининг номига эмас, аввало ўйинга қанчалик тайёрлигига қараши керак. Агар росманасига улар энг зўри бўлиб, биз ютқазаётган бўлсак, ҳозирданоқ ЖЧ билан хайрлашиб қўйганимиз маъқул. Бора Милутинович ҳам бир оёғи билан терма жамоага келиб бўлган эди. Сирли равишда уни қўлдан бой бердик. Икки ой учун маслаҳатчи бизга камлик қилмасди.

Ўйинга келсак, Хитойда футбол кучайганинини кўришимиз мумкин. Бу биз тўрт йил аввал ўйнаган Хитой эмас. Иккинчи бўлимда ҳавода жанг бўладиган бўлса, тўп охир-оқибат хитойликка тушиши аниқ бўлиб улгурди. Худди Ўзбекистон каби, уларда ҳам чемпионат баҳор - куз тизимида ўтказилади. Демак, уларнинг тайёргарлиги сифатлироқ бўлган.

Олдимизда бизни Саудия Арабистонига қарши муҳим учрашув кутиб турибди. Агар ғалаба қозонсак, "А" гуруҳи ғолибига тушамиз. У ерда мағлубиятга учрасак баҳона бор, рақиб кучли. Лекин бу босқичга чиқишимиз қилган хатоларимизни ювиб юборади. Аммо бизга хатоларимизни ювиш эмас, уларни тўғрилаш керак. Наҳот футболимизда ислоҳот ўтказиш учун ютқазиб юраверишимиз шарт бўлса?

Кеча битта ўқувчи яхши фикр қолдирди, "Футболчи ўйнаб олиш керак деб уни майдонга тушираверамиз, ахир бизнинг ҳам умримиз ўтиб кетяпти-ку!"... Ҳақ гап, ҳаммамизни умримиз ўтяпти. Ҳар бир эришилмаётган ютуқ, бизни 4 йилга қаритади.

2 кундан бери футболчиларни ижтимой тармоқлари ҳақоратларга тўлиб кетди. Уларининг ота-онасида нима айб? Кимнинг ҳаққи бор бировни ота - онасини ҳақорат қилишга? Мана шу мақолани Мельбурндаги медиа марказда туриб ёзаётган пайтим эфирда Эрон футболчиси Сардор Азмуннинг голини яна бир бор кўрдим. 1995 йилда туғилган бу йигит  2012 йил БААда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Эрон билан гуруҳдан чиқа олмаган эди. 2-тур якунига етмасидан аввал "Рубин" билан узоқ муддатли шартнома тузган футболчи бугун Эрон миллий терма жамоасининг асосий таркиб футболчиси. Ўша йили мухлислар эътиборини қозонган Искандеров эса захирада ўтирибди. Қўрқиш керак эмас ёшларни майдонга туширишдан. Майли ютқизайлик, аммо ютқазган ўйинимиз кейинг ўйинларга пойдевор бўлсин.

Ўйлайманки бу мақолани мураббий ва футболчилар тўғри тушунадилар. МТЖ биздан кўра кўпроқ ғалабани исташини биламиз, аммо бизни ҳам тўғри тушунинг.

Саудия Арабистони ҳақида нима дея оламиз? Биз учун доимий ноқулай рақиб. Ёшларининг иккинчи таркиби билан ҳам Инчеонда бизни мағлуб этиб кетди. Буниси энди асосий таркиб ва катталар. Футболчиларимиз катта босим остида ўйнашга мажбурлар. Хитойга ўхшаб саросимага тушиш керак эмас. Терма жамоамизнинг биринчи хавфли ҳужуми, вақтга қараб турган эдим, 14 дақиқа-ю, 58 сониясига тўғри келди. Бу жуда-жуда кўп вақт дегани.

Балки, араблар ҳимояга таяниб ўйнарлар. Уларни дуранг ҳам қониқтиради. Истаган пайтда қарши ҳужумга ўтиб, дарвозамизни ишғол қилишлари мумкин. Албатта, буни ҳеч ким истамайди. Бундай пайтда мунтазам равишда узоқдан зарба бериб бориш керак. Ҳимояни тики-така билан ёриб кириб бўлмаслиги аллақачон ўз исботини топиб бўлди. Бундай пайтда Рашидовни асосий таркибда кўришимиз керакка ўхшаяпти.

Яна бир турни кўрайлик, шундан кейин умумий хулосамизни берамиз.

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика