Latest news

21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  2 21:25"Лечче" — "Интер". Таркиблар маълум  1 21:05А Серия. Фабрегас қўл остидаги "Комо" меҳмонда "Ювентус"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  14 20:54"Навбаҳор" собиқ ҳимоячиси Қозоғистонда  0 20:31"Бунёдкор" собиқ футболчиси ватанига қайтди  1 20:00Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди  41 19:57Флик Рамазон ҳақида: “Билишим бўйича, фақат Ямал рўза тутмоқда. Барча учун аниқ режамиз бор”  2 19:34"Олимпик-MobiUz" бир кунда иккита назорат ўйини ўтказди  0 19:12Шомуродов Онуачуга етиб олди  7 18:52"Челси" ва "Астон Вилла" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 18:19Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  124 17:31Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон U-17 Россияга қарши ўйин ўтказди  8 16:40ОКМК бош директори: “Клуб Аҳмадалиев учун 100 минг евро тўлагани ҳақиқатга тўғри келмайди”  3 16:02"Манчестер Юнайтед" "Милан" юлдузи учун катта сумма тайёрлади  7 15:35"Насаф" кучсизланди, "Навбаҳор" эса – "яширин фаворит". Суперлигадаги қишки трансферлар ойнаси якунлари (1-қисм)  18

КХДР – Ўзбекистон учрашуви қаерда бўлиб ўтиши номаълум News

КХДР – Ўзбекистон учрашуви қаерда бўлиб ўтиши номаълум

ЖЧ учинчи саралаш босқичи доирасидаги КХДР – Ўзбекистон беллашуви қаерда ўтказилишига ҳалигача аниқлик киритилмаган.

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, 19 ноябрь санасига белгиланган баҳс шу пайтгача КХДР уй ўйинлари учун фойдаланиб келган Лаосдаги миллий стадионда бўлиш эҳтимоли жуда кам. 

Айни пайтда мезбон КХДР учрашувни Таиландда ўтказиш варианти ҳақида ўйламоқда. Ўзбекистон футбол ассоциацияси эса баҳс Саудия Арабистонида ўтказилишини хоҳлаяпти.

Маълумот ўрнида, 26 март куни ЖЧ иккинчи саралаш босқичи доирасида ўтиши керак бўлган КХДР – Япония беллашуви ўтказилмаган ва "самурайлар"га техник ғалаба тақдим этилганди. Ўшанда КХДР томони қандайдир вирусни баҳона қилиб, Япония термасини мамлакатга киритишни истамаган эди.



Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ учинчи саралаш босқичи доирасидаги юришини 5 сентябрь куни Тошкентда бошлайди. Ўзбекистон шу куни "Бунёдкор" стадионида айнан КХДРга қарши баҳс олиб боради.

Аввалроқ Ўзбекистон, Қатар, БАА ва Қирғиз Республикаси ОФКга хат ёзган эди. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика