Latest news

15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  1 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  10 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  3 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  22 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  5

"Квартира, 250 миллион ва давлат мукофоти". Нодирбек Абдусатторовни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди + ФОТО News

"Квартира, 250 миллион ва давлат мукофоти". Нодирбек Абдусатторовни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди + ФОТО

Хабарингиз бор, 17 ёшли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов Польшада ўтказилган рапид бўйича жаҳон чемпионатида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Бугун, 3 январь куни Миллий олимпия қўмитасида шахматчиларимизни тақдирлаш маросими ташкил этилди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти админстрацияси раҳбари ўринбосари - Президент матбуот котиби Шерзод Асадов, Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Бош вазир ўринбосари - Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, шахматчилар, ОАВ ходимлари ва бошқалар иштирок этишди. 

Тадбир давомида жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовга Президент Шавкат Мирзиёевнинг табриги ўқиб эшиттирилди ва унга "Мард ўғлон" давлат мукофоти топширилди. 

Шунингдек, унга Тошкент шаҳридан икки хонали уйнинг калити, 250 миллион сўм тақдим этилди. 

Бундан ташқари, жаҳон чемпионатида иштирок этган бошқа шахматчиларимиз, Жавоҳир Синдаровга 50 миллион сўм, Шамсиддин Воҳидовга 25 миллион сўм, Нодирбекнинг мураббийи Жаҳонгир Ваҳидовга 100 миллион, унинг марҳум мураббийи Дмитрий Қаюмовнинг оиласига 100 миллион сўм тақдим этилди. 

Тадбирдан олинган суратларни томоша қилинг.


Тўлиқ фотогалереяни қуйидаги саҳифада томоша қилинг > > > "Квартира, 250 миллион ва давлат мукофоти". Нодирбек Абдусатторовни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди + ФОТО

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика