Latest news

09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  1 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  5 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  4 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  4 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  21 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  3 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  40 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   2 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  1 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  16

Кутилмаган натижалар хит-паради TOP-5 News

Кутилмаган натижалар хит-паради TOP-5

Европа миллий чемпионатиларидаги эътиборга молик сенсацион натижалар билан таништириб ўтамиз.


5-ўрин.

АПЛ, 5-тур. Турнир жадвали

Эвертон – Челси 3:1 (2:1, 1:0)

12 сентябрь, 16.45, «Гудисон Парк»

Голлар: 1:0 – 17 Нейсмит, 2:0 – 22 Нейсмит, 2:1 – 36 Матич, 3:1 – 82 Нейсмит.

Эвертон – Ховард, Коулмэн (Фунес Мори, 77), Стоунз, Джагелка, Гэллоуэй, Маккарти, Бэрри, Бешич (Нейсмит, 9), Баркли, Коне (Леннон, 72), Лукаку.

Челси –Бегович, Иванович, Зума, Терри, Аспиликуэта, Оби Микел (Кенеди, 55), Матич, Педро (Фалькао, 70), Фабрегас (Виллиан, 74), Азар, Диего Коста.

Огоҳлантиришлар: Гэллоуэй (65), Стоунз (87), Аспиликуэта (88), Диего Коста (90).


Ўтган турда бўлгани каби яна Лондоннинг "Челси" жамоаси сенсацион тарзда мағлубиятга учради. Бу сафар Жозе Моуриньо жамоаси Роберто Мартинес бошчилигидаги "Эвертон"га имкониятни бой берди.

"Челси" ушбу мавсумда ҳозиргача 5 учрашувда 4 очко жамғариб, кўрсатаётган ўйинига мос равишда 17-поғонада бормоқда.

Ҳа айтганча, кейинги турда мабодо "Челси" очко йўқотадиган бўлса, энди сенсация сифатида қайд этмаймиз. Пастки ўриндаги жамоаларнинг очко йўқотиши одатда сенсациялар сафига киритилмайди. Аксинча, Жозе Моуриньо жамоасининг ғалабаси эндиликда сенсацияга тенг кўрилади шекилли.


4-ўрин.

Бундеслига, 4-тур. Турнир жадвали

Байер – Дармштадт 0:1

Гол: 0:1 – 8 Сулу.

Байер – Лено, Пападопулос, Хильберт, Та, Венделл, Бельараби, Брандт (Мехмеди, 74), Крамер (Кампль, 58), Бендер, Чалханоглу (Эрнандес, 58), Кисслинг.

Дармштадт –Матения, Холланд, Сулу, Гарич, Кальдирола, Хеллер, Рауш (Кемпе, 76), Нимайер, Гондорф, Розенталь (Зайлер, 85), Штро-Энгель (Вагнер, 66).

Огоҳлантиришлар: Пападопулос (35), Венделл (41), Матения (68), Бельараби (90).


Чемпионатни кўтаринки руҳда бошлаган "Байер" жамоаси ўтган турда "Бавария"дан мағлубиятни қабул қилиб олганди. Бироқ ҳеч ким "Байер" ўз майдонида бундеслига дебютанти "Дармштадт"га ютқазиб қўйишини кутмаганлиги аниқ. Ўтган ҳафтанинг энг кутилмаган натижаларидан бири сифатида айнан ушбу беллашувни айтсак муболаға бўлмайди. "Байер" сафида дебютини амалга оширган Чичарито ҳам жамоасини мағлубиятдан қутқариб қола олмади.


3-ўрин.

Франция чемпионати, 5-тур. Турнир жадвали

ПСЖ – Бордо 2:2 

«Парк де Пренс» 

Голлар
: 1:0 – 27 Кавани, 1:1 – 31 Севе, 2:1 – 34 Кавани, 2:2 – 79 Хазри. 

ПСЖ 
– Трапп, Маркиньос, Максвелл (Курзава, 67), Орье, Тиаго Силва, Матюиди (Рабьо, 75), Мотта, Лукас (Лавесси, 72), Верратти, Ди Мария, Кавани.

Бордо 
– Каррассо, Пабло, Пундже, Гильбер, Паллуа, Хазри (Контенто, 86), Бийого-Поко, Морис-Беле, Траоре (Гайич, 46), Севе, Кривелли (Жюсси, 76).

Огоҳлантиришлар
: Севе (32), Орье (56), Бийого-Поко (71).

Четлатиш
: Севе (77).


Франция чемпионатида пешқадамликни сақлаб келаётган ПСЖ жамоаси ушбу мавсумни ўзининг илк очкосини йўқотишга мажбур бўлди. Ўз майдонида кечган ўйинда мезбонларга "Бордо" қаршилигини енгиш насиб этмади. Бир киши кам бўлиб қолганига қарамай "Бордо" ирода кўрсатиб ҳисобни тенглаштирди ва Париждан бир очко билан қайтишга муваффақ бўлди. Эдисон Каванинг дубли ҳам ПСЖнинг ғалабасига етарли бўлмади. 


2-ўрин.

Испания чемпионати, 3-тур. Турнир жадвали

Сельта – Лас-Пальмас 3:3 (2:1, 1:2)

«Балайдос» 

Голлар
: 1:0 – 13, пенальти Орельяна, 2:0 – 18 Васс, 2:1 – 23 Араухо, 3:1 – 48 Нолито, 3:2 – 61 Араухо, 3:3 – 74 Симон. 

Сельта
 – Альварес, Кабраль, Кастро, Мальо (Бонгонда, 84), Фонтас, Эрнандес (Гвидетти, 66), Васс, Орельяна, Фернандес, Нолито, Аспас.

Лас-Пальмас
 – Варас, Бигас, Алькарас, Симон, Кулио, Кастельяно, Сантана, Меса (Артилес, 57), Виера (Мубарак, 86), да Силва (Лисоаин, 13), Араухо.

Огоҳлантиришлар
: Алькарас (57), Артилес (90), Араухо (90).

Четлатиш: Варас (11).


Испания чемпионатининг 3-турида "Сельта" дебютант "Лас-Пальмас" жамоаси билан ўзаро куч синашди. Йўқотишларсиз кетаётган "Сельта" кутилмаганда "Лас-Пальмас" қаршилигини енга олмади. Драматик кечган баҳсда меҳмонлар юксак ирода кўрсатишди ва сафардан бир очко олиб қайтишди. Шуни алоҳида айтиб ўтиш жоизки, "Лас-Пальмас" жамоаси учрашувнинг катта қисмини бир киши кам бўлиб ўтказди. 


1-ўрин.

Италия чемпионати, 3-тур. Турнир жадвали

Ювентус – Кьево 1:1 

«Ювентус Стэдиум» 

Голлар
: 0:1 – 5 Хетемай, 1:1 – 83, пенальти Дибала. 

Ювентус 
– Буффон, Бонуччи, Касерес, Алекс Сандро, Бардзальи, Стураро (Куадрадо, 65), Перейра, Эрнанес, Маркизио (Погба, 46), Мората (Манджукич, 73), Дибала.

Кьево 
– Бизарри, Гамберини (Дайнелли, 58), Гобби, Фрей, Цесар, Бирса (Пепе, 73), Ригони, Хетемай, Кастро, Меджорини (Пинци, 66), Палоски.

Огоҳлантиришлар
: Кастро (21), Эрнанес (36), Алекс Сандро (49), Бирса (50), Цесар (78), Пепе (81), Куадрадо (90), Бизарри (90).


Италиянинг амалдаги чемпиони "Ювентус" клуби мана уч турдирки ҳали ҳам ғалаба нашидасини сургани йўқ. Иккита турни мағлубият билан бошлаган Аллегри шогирдларидан кўпчилик 3-турда ғалаба кутгани табиий. Бироқ "Ювентус" ўз майдонида "Кьево"га қарши учрашувда чемпионат пешқадамларидан бири бўлиб турган жамоадан уч очко олишни уддалай олмади. Беллашувнинг сўнгги дақиқаларида белгиланган пенальтидан Дибала унумли фойдаланди ва жамоасига ушбу мавсумдаги дастлабки очкони олиб берди. Бу ўйинда "Кьево" икки очко йўқотди десак ҳам муболаға бўлмайди.  Хит-парадимизни кутилмаганда очко йўқотган "Кьево" ва "Ювентус" жамоалари ўртасидаги баҳс ёпиб беради.

 

Шаҳбоз Беғамов тайёрлади

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика